Сендаст [инг. сендуст (Япониядаги Сендай шаҳри номидан) ва дуст — чанг, кукун] — темир асосидаги қотишма. Энг оптимал таркиби: 85% Ғе (темир), 9,6% Си (кремний), 5,4% А1 (алюминий). С.нинг магнит ўтказувчанлиги, электр каршилиги ва механик мустаҳкамлиги юқори, лекин мўрт бўлади, осонгина кукунга айланиб кетиши мумкин. С. радиотехникада, магнит каллаклар ва трансформаторларнинг ўзакларини ясашда ишлатилади. Баъзан алсифер деб ҳам аталади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил