Cарл Сандбург (1955)

СЕНДБЕРГ (Сандбург) Карл (1878. 6.1, Гейлсберг, Иллинойс штати — 1967.22.7, ФлетРок, Шимолий Каролина штати) — америкалик шоир, фолклорчи. Дастлабки тўплами — "Чикаго ҳақида шеърлар" (1916). "Ғалла янчувчилар" (1918), "Тутун ва пўлат" (1920) ва бошқа тўпламларида жиддий ижтимоий муаммолар кўтарилган. С. шеърияти учун урбанизмга хос образлилик, тилининг "газетабоплиги", фолклор қўшиқдарига яқин бўлган эркин шеър яратиш махррати ҳарактерлидир ("Америкача қўшиқлар тўплами", 1927). У. Уитмен анъаналарида ёзилган "Халқми ҳа!" достони ёзувчининг ХХ аср 30й.ларидаги кескин руҳий ҳолатини ифодалайди. Кейинчалик унинг ижодида фалсафий лирика устунлик қила бошлайди ("Асал ва туз", 1963). "Хотиралар қояси" (1948) тарихий романи ҳамда "Авраам Линколн" таржимаи ҳоли (1—6ж.лар, 1926—39) машҳур.