Сенегал, Сенегал Республикаси (Рéпублиқуэ ду Сéнéгал) – Ғарбий Африкада жойлашган давлат. Майдони - 196,2 минг км². Аҳолиси - 15,6 млн. киши (2016). Пойтахти – Дакар шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 10 вилоят (регион)ра бўлинади.

Сенегал Республикаси
Рéпублиқуэ ду Сéнéгал
Шиор: "Ун Пеупле, Ун Бут, Уне Фои"
(Франсузча: Бир халқ, бир мақсад, бир дин)
Мадҳия: Пинcез Тоус вос Корас, Фраппез лес Балафонс
Location of Senegal
Пойтахт Дакар
Расмий тил(лар) Франсузча
Ҳукумат Президентлик Республика
Маcкй Салл
Моҳаммед Дионне
Мустақиллик (Франсия)
• Сана
4 Апрел 1960
Майдон
• Бутун
196,712 км2 (86-ўрин)
• Сув (%)
2.1
Аҳоли
• 2016-йилги рўйхат
15,411,614 (72-ўрин)
• Зичлик 68.7/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2017-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$15,431,000,000 (117-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$973
Пул бирлиги CФА Франc (ХОФ)
Вақт минтақаси УТC+0
• Ёз (ДСТ)
УТC+0
Қисқартма СН
Телефон префикси 221
Интернет домени .сн

Давлат тузуми

Сенегал – республика. Амалдаги конституцияси 2001-йил 7-январда маъқулланган. Давлат бошлиғи – президент (2000-йилдан Абдулай Вад), у умумий тўғри яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади ва яна бир марта қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллат мажлиси (парламент) ва ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Сенегал ҳудудининг аксарият қисми Атлантика океани соҳилига қараб пасайиб борадиган паст-баланд текисликдан иборат. Шим.даги соҳил чизиғи текис, жанубида дарёларнинг эстуарийлари билан бироз парчаланган. Сенегал ҳудудида темир руда, фосфорит, алюмофосфат, қалай, мис, оҳактош, волфрам, тантал, тоштуз, боксит, нефт, ниобий, мармар конлари топилган. Иклими субекваториал, шимолида қуруқ ва жанубида нам иқлим. Ўртача ойлик температура йил давомида деярли ўзгармайди (январда 23°, июлда 28°). Йиллик ёғин шимолида 250–300 мм дан жанубида 1500 мм гача. Йирик дарёлари – Сенегал, Гамбия ва Казаманс. Қизилқўнғир тупроклар кўпроқ учрайди. Шимолида чала чўл ўсимликлари усади, крлган жойларда саванналар ва сийрак ўрмонлар бор. Ҳайвонот дунёси: саванналарда кийик, миллий боғларда чиябўри, сиртлон, қоплонлар яшайди. Кемирувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар ва ҳашарот кўп. Қирғоқ бўйи сувлари балиққа бой. Табиатни сақлаш мақсадида Жуж, НиоколоКоба, ДелтаСалума ва бошқа миллий боғлар ташкил этилган.

Аҳолиси

Senegal va nikoh
Сенегал ва никоҳ

Аҳолисининг кўпчилик қисмини (87%) ғарбий атлантика тиллари оиласига кирувчи волоф, фулбе, серер, диола ва бошқа халқлар ташкил этади; араблар, европаликлар (асосан, франсузлар) ҳам яшайди. Расмий тил – франсуз тили. Шаҳар аҳолиси 42,3%. Аҳолининг аксарияти мусулмонлар. Католиклар ҳам бор. Йирик шаҳарлари: Дакар, Каолак, Тиес.

Тарихи

Сенегал ҳудудида палеолит даврида манзилгоҳлар пайдо бўлган. Ўрта асрларда бу ерлар тўла ёки қисман Гана, Мали, Сонгай давлатлари таркибига кирган. ИХ—ХВИИИ асрларда Сенегал ҳудудида бир неча давлат пайдо бўлган. ХВ асрда бу ерга португаллар бостириб кириб, фил суяги, ақоқиё, олтин қумни ташиб кета бошлаган, ХВИ асрдан қул савдосини авж олдирган. ХВИИ асрдан франсузларнинг кириб келиши бошланган. 1895-йил С ҳудуди Франсуз Ғарбий Африкаси таркибига киритилди. Биринчи жаҳон урушидан кейин С.да дастлабки сиёсий ташкилотлар вужудга келди. 1939— 45-йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши вақтида Сенегал ҳудуди „Озод Франсия“нинг таянч базаларидан бири, иттифоқчиларнинг муҳим ҳарбийденгиз базаси бўлди. Урушдан сўнг С.да миллий озодлик ҳаракати кучайди. 1958-йил референдум натижаларига кўра, Сенегал Франсия ҳамжамияти таркибидаги ўзини ўзи бошқарувчи республикага айланди. 1959-йил январда С ва Франсия Судани Мали Федерациясига бирлашди. 1960-йил 4 апрелдаги битимга мувофиқ, Федерацияга мустақиллик берилди. 20-августда Сенегал Федерациядан чиқди ва мустақил республика деб эълон қилинди. Сенегал 1960-йилдан БМТаъзоси. Миллий байрами – 4-апрел – Мустақиллик куни (1960).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

Социализм ва бирлик ҳаракати партияси, 1981-йил асос солинган; Демократик иттифоқ – Меҳнат партиясини тузиш ҳаракати партияси, 1974-йил тузилган; Миллий демократик бирлашма партияси, 1976-йил ташкил этилган; Мустақиллик ва меҳнат партияси, 1957-йил асос солинган собиқ Сенегал мустақиллиги африкаликлар партияси йўлининг давомчиси, таъсис қурултойи 1981-йил ўтказилган; Сенегал демократик партияси, 1974-йил тузилган; Сенегал социалистик партияси, 1948-йил асос солинган; Демократик янгиланиш партияси, 1997-йил ташкил этилган. Сенегал меҳнаткашлари миллий конфедерацияси, 1969-йил тузилган.

Иқтисодиёт

Сенегал – иқтисодий заиф аграр мамлакат. Ялпи маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 19%, саноатнинг улуши 17%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 64%. Сенегал экспорти қийматининг ярмига яқини қишлоқ хўжалигига тўғри келади, меҳнатга лаёқатли аҳолининг 3/4 қисми шу соҳада банд. Ер ёнғоқ етиштириш ва уни қайта ишлаш муҳим аҳамиятга эга (дунёда етакчи ўринлардан бири). Тариқ, маниок, шоли, батат, маккажўхори, мойли палма, пахта ҳам етиштирилади. Мевачилик ва сабзавотчилик билан шуғулланилади. Қорамол, қўй, эчки, уй паррандаси боқилади. Балиқ овланади. Саноатида фосфорит (асосан, экспортга), ош тузи, мармар қазиб олинади. Йилига ўртача 769 млн. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Сенегал саноати, асосан, ер ёнғоқни қайта ишлашга ихтисослашган. Бундай корхоналарнинг аксарияти Яшил Бурун ярим оролда жойлашган. Енгил саноат тармоқларидан тўқимачилик ва поябзал (Дакарда) ишлаб чиқариш ривожланган. Семент, мебел, тахта тилиш, металлсозлик, кимё саноати (фосфорит асосида ўғит ишлаб чиқариш) ва нефтни қайта ишлаш корхоналари бор. Ҳунармандчилик қад. соҳа ҳисобланади. Темир йўллар уз. 0,9 минг км, автомобил йўллари узунлиги 14,6 минг км. Сенегал дарёсида кема қатнайди. Денгиз порти ва халқаро аэропорти – Дакар. Четга ер ёнғоқ мойи, кунжара, фосфорит чиқаради, четдан озиқ-овқат, машина ва асбобускуна, тўқимачилик маҳсулотлари, поябзал, нефт келтиради. Асосан, Франсия, Камерун, Италия билан савдо қилади. Пул бирлиги – африка франки.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

Таълим тизими франсузча услубда ташкил топган. Биринчи бошланғич мактаб 1816-йил, биринчи коллеж 1843-йил очилган. Мустақиллик эълон қилинган пайтда аҳолининг 95% саводсиз эди. 1963-йил 6 ёшдан 12 ёшгача мажбурий бошланғич таълим тўғрисида қонун қабул қилинди. Бошланғич мактаб 6 йиллик. Ўрта мактабда ўқиш 7 йил: 4 йил тўлиқсиз ўрта (коллеж) ва 3 йил тўлиқўрта (лицей). Ҳунар-техника таълими бошланғич мактаб негизидаги ҳунар мактабида (3 йил), техника коллежида (4 йил), техника лицейида (7 йил) амалга оширилади. Олий таълим тизимида Дакар университети (1949), Гор мутация университети фаолият кўрсатади. Уларда ўқиш муддати 4 йилдан 6 йилгача. лллйнингдек, олий коллежлар: Дакарда ветеринария тиббиёт мактаби, миллий маъмурий мактаб, Тиесда политехника мактаби ва бошқа бор. Кутубхоналари: Дакарда Сенегал архиви кутубхонаси билан (1913), Қора Африка фундаментал институтининг кутубхонаси (1938), университет кутубхонаси (1952), Тиесда Политехника мактабининг кутубхонаси. Музейлари: Дакарда Африка санъати музейи (1936), Қора Африка Фундаментал институти музейи, Горда Тарих музейи, Денгиз музейи (1959) ва бошқа

Илмий муассасаларнинг кўпи Дакар университети таркибига киради, уларнинг энг йириги Қора Африка Фундаментал институти. Бундан ташқари, Миллий архив (1913), Миллий санъат институти (1972), Фан-техника тадқиқотлари бюроси, Қишлоқ хўжалиги институти (1974, 10 илмий марказ ва лаб.лари билан бирга), Пастер институти (1896), Африка минтақавий технология маркази (1977), Африка иқтисодиётни ривожлантириш ва режалаш муаммолари институти (1963), Тропик ўрмонни ўрганиш маркази (1966), илмий жамиятлар ва бошқа бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телакўрсатуви

Энг муҳим газета ва журналлари: „Солей“ („Қуёш“, кундалик умуммиллий газ., 1970-йилдан), „Журнал офисел де ла Репюблик дю Сенегал“ („Сенегал Республикасининг расмий газетаси“, ҳукуматга қарашли ҳафталик расмий хабарнома, 1856-йилдан), „Сопи“ (ҳафталик газета), „Даан дооле“ („Меҳнаткаш“, ойлик газ., 1982-йилдан), „Карфур“ („Чорраҳа“, 2—3 ойда бир марта чиқадиган газ., 1984-йилдан), „Политисен“ („Сиёсатчи“, ойлик ҳажвий газ., 1977-йилдан), „Юните Африкен“ („Африка бирлиги“, ойлик газ., 1974-йилдан), „Африка“ (ойлик жур., 1962-йилдан), „Гесту“ („Тадқиқот“, 2 ойда бир марта чикадиган назарий жур.), „Таксау“ („Қўзғол“, ойлик жур., 1977-йилдан), „Этиопик“ (ойлик ижтимоий-сиёсий ва адабий жур., 1975-йилдан). Сенегал ахборот агентлиги – САА – ҳукумат ахборот агентлиги; Сенегал радиоэшиттириш ва телекўрсатув бошқармаси – хукумат маҳкамаси, 1972-йил тузилган.

Адабиёти франсуз ва маҳаллий тилларда. С.да бахшигриотлар ижро этадиган қадимги оғзаки шеърий анъана мавжуд. Мустақиллик эълон қилингандан кейин маҳаллий миллий тилларда ёзув пайдо бўла бошлади. Бакари Диаллонинг ўз ҳаёти асосида ёзган „КучСаҳоват“ қиссаси (1926, биринчи адабий асар ҳисобланади)дан сўнг Усмон Сосе Диопнинг „Карим“ (1935), „Париж сароблари“ (1937) романлари босилиб чиқди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг адабиётнинг ривожи жадаллашди. Л. Сенгорнинг чуқур миллий шеърияти халқни озодлик курашига руҳлантирди. 50—60-йилларда Абдулай Сажи, Шайх Ҳамиду Кан, У. Сембен романлари дунё юзини кўрди. У. Сембен „Ватаним менинг, ўктам халқим менинг“, „Ҳарматтан – иссиқ шамол“ романларини миллий озодлик кураши мавзуига бағишлади. Ёш авлодга мансуб шоирлардан Малик Фалл ва Иброҳим Соуранг, драматурглардан Ламин Диакхате, Амаду Сиссе Диа, Мамаду Траоре Диоп ва Шейк Ндаолар ижтимоий муаммоларга, халқнинг қаҳрамонона ўтмишига кўп эътибор бердилар.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Ўрта асрлар маданият ёдгорликларидан унчалик баланд бўлмаган доирасимон дахмалар, тўғри бурчакли ва доира кесимли мегалитменгирлар (ХИИ—ХИВ асрлар, Тамбакунда яқинида), зўр маҳорат билан ишланган заргарлик буюмлари: кумуш ва тилла маржонлар, турли зебзийнатлар, сопол ва мис идишлар сақланиб қолган. Аҳолининг турар жойлари шохшаббадан тўртбурчак шаклда ишланган томи тўрт нишабли чайлалар бўлиб, сирти ва ичи лой билан сувалади (гарбий туманларда), айланма шаклдаги кулбалар томи конус тарзида ўтўлан билан ёпилади, тўғри бурчакли бостирма кулбалар ҳам учрайди (шарқий туманларда). Пешайвон билан ўралган чўзиқ доирасимон турар жойлар жан. туманларга хосдир. Уларнинг олд томони қизил ва кўк рангда жониворлар ва замонавий техника – самолёт ҳамда пароход расмлари билан безатилади. С.га ислом дини кириб келиши туфайли мачитлар курила бошлади. Улар орасида Тубадаги тақасимон равокди мачит диққатга сазавордир. У ҳовлисининг атрофи пешайвонлар ва тўрт тарафи 8 қиррали миноралардан иборат қилиб, Шимолий Африканинг ўрта асрлар меъморлиги услубида қурилган. ХХ асрда шаҳарларда (асосан, Дакарда) замонавий турар жойлар, фабрика, меқмонхона, маъмурий бинолар қуришга киришилди. Кўп қаватли уйлар офтоб тўсқич қурилмалар билан тропик иқлимга мослаб франсуз функсионализми руҳида қурилди. 1960-йилдан кейин 1 – 2 қаватли бетон уйлардан иборат ишчи шаҳарчалари барпо этиш авж олди. Мамлакатда анъанавий бадиий хунармандчилик (ёғочдан рўзғор анжомлари ва мебел, сополдан турли идиш ва безак буюмлари, новдадан сават, сумка, белбоғлар, тимсоҳ ва илон терисидан буюмлар ясаш), бадиий тўқувчилик урф бўлган. Улар „Дакар рассомлик мактаби“ услубида зийнатланади.

Мусиқаси

Сенегал мусиқаси қадимдан Гвинея, Мали, Серра-Леоне ва бошқа мамлакат халқлари мусиқаси билан бирга ривожланиб келган. ХИИ асрдан араб, ХВ—ХВИ асрлардан европаликлар мусиқаси таъсири сезила бошлаган. Сенегал халқининг чолғу асбоблари: юмалоқ қовоқ пустидан ясалган барабанлар, қум соат шаклидаги 2 мембранали барабан, шақилдоқ, тартарак, қўнгироқ; турли ксилофон, балафон, флейталар ҳам кенг тарқалган. Меҳнат, севги қўшиқлари, болаларга аталган ашулалар, аждодлар руҳини улуғловчи тарихий эртак қўшиқлари, рақсга мослаб айтиладиган маросим қўшиқлари мавжуд. Аксарият бир овозлилик, фақат жан. халқларида кўп овозлилик Сенегал мусиқасига хос хусусиятдир. Анъанавий мусиқанинг асосий ижрочилари гриотлардир. ХХ асрнинг 60-йилларидан мусиқа санъати муаммолари билан шуғулланувчи ўқув ва илмий муассасалар пайдо бўла бошлади. Радиоэшиттириш (1926-йилдан) ва телекўрсатув (1964-йилдан) мусиқий эшиттиришларга катга эътибор беради. Дакарда турли санъат фестиваллари ўтказиб турилади.

Театрининг ривожланишида халқ бахшилари – гриотлар кўп ижодий меҳнат қилдилар. Дастлабки театрлар мактабларда ташкил этилди. 1933-йил Дакардаги Уилям Понти номидаги мактаб театрида Африка ҳаётидан ҳикоя қилувчи спектакллар франсуз тилида саҳналаштирилди. Мамлакат мустақилликка эришгач, Сенегал театри ривожланиб, Африка мамлакатлари орасида етакчи бўлиб қолди. 1961-йил Миллий балет ансамбли ташкил этилди, унинг дастурида рақс, пантомима, мусиқали драма ва вокал саҳналар бор. 1965-йил Дакарда миллий театр биноси қурилди. Ҳаваскорлик театри ривож топди. 1969-йил Ҳаваскорлик театри федерациясига айлантирилди.

Киноси

ХХ асрнинг 50 йилларида Франсияда таълим олаётган африкалик талабалар ҳаётини тасвирловчи „Сенадаги Африка“ (1955, режиссёрлар П. Вейра, М.Сарр) филми Сенегал кинематографияси бошланишига туртки бўлди. Сенегал мустақиллиги эълон қилингач, „Миллатнинг туғилиши“ (1961) ва „Ламб“ (1963, режиссёр П. Вейра), „Тубадаги катта ибодатхона“ (1961, режиссёр Б. Сенгор) ва бошқа ҳужжатли филмлар яратилди, уларда халқнинг мустақиллик ва миллий маданий анъаналар учун кураши акс эттирилди. Ёзувчи ва режиссёр У. Сембеннинг „Аравачали киши“ (1963) филми халқаро жамоатчиликнинг эътиборини қозонди. „…лик қоратанли“ (1966), „Мандат“ (1968), „Седда“ (1977) ва бошқа филмларида режиссёр эски ва янги мустамлакачиликка карши кураш жараёнида миллий онгнинг ўсиши муаммоларини кўтариб чиқди. Кейинги йилларда „Аёл“ (режиссёр М. Траоре), „Безори“ (режиссёр Ж. Мамбети), „Карим“, „Бакс“ (режиссёр М. Тиам), „Сертификат“ (режиссёр Т. Ав), „Гетитей“ (режиссёр С.Няй) бадиий филмлари яратилди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил