Сенеcа Луций Анней (тахминан мил. ав. 4, Кордова, Испания — мил. 65, Рим) — Рим файласуфи, ёзувчи, давлат арбоби. Рим императори Нероннинг тарбиячиси ва маслаҳатчиси; унга суиқасд қилишда айбланган ва ўзини ўлдирган. С. стоицизмнинг йирик вакилларидан бири. У табиат ва инсон моҳияти ҳакида кенг билимга эга бўлган, адабий услубни жуда яхши эгаллаган. С.нинг фалсафий қарашлари зиддиятли. У фалсафани ҳаётда ахлоқийдиний қўлланма деб билган. "Луцилийга хатлар" фалсафий асари, "Ҳиммат ҳақида", "Раҳмшафқат ҳақида", "Руҳий хотиржамлик ҳақида" ва бошқа рисолаларида таркидунё қилиш, ўлим ва тақсирни назарписанд қилмаслик, эҳтирослардан холи бўлиш, кишиларнинг ахлоқий тенглиги масалалари ёритилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар