Сениҳа Султон (усмонли туркча: سنیحه سلطان‎‎;) — Усмонийлар маликаси, султон Абдулмажид И ва Наландил хонимнинг қизи, султонлар Мурод В, Абдулҳамид ИИ, Меҳмед В нинг ота бир синглиси, султон Меҳмед ВИ нинг ота бир опаси.

Сениҳа Султон
Туғилиши 1851-йил 5-декабр
Çıраğан саройи, Константинопол, Усмонли империяси
Вафоти 15-сентябр 1931-йил(1931-09-15)
(79 ёшда)
Вилла Cарабаcел, Ниcе, Франсия
Дафн этилган жой
Турмуш ўртоғи
Фарзандлари
Сулола Усмонийлар
Отаси Абдулмажид И
Онаси Наландил хоним
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Сениҳа Султон 1851-йил 5-декабрда Çıраğан саройида туғилган[1][2][3]. Унинг отаси султон Абдулмажид И, онаси эса Наландил хоним эди[4]. У Наландил хонимнинг энг катта фарзанди бўлган. Ундан бир ёш кичик шаҳзода Меҳмед Абдуссамад исмли укаси[5] ва уч ёш кичик Шоҳиме Султон исмли синглиси бўлган. Иккала укаси ва синглиси ҳам гўдаклик чоғида вафот этган[6]. Сениҳа 10 ёшида отасидан, 14 ёшида эса онасидан айрилган[3].

Никоҳи

1876-йилда Сениҳанинг ўгай акаси султон Абдулҳамид ИИ уни Асаф Маҳмуд Жалолиддин пошога унаштирди[7]. Пошо Сениҳа Султондан 2 ёш кичик бўлиб, истиқболи порлоқ[3], Бош адмирал Дамат Гуржü Ҳалил Рифат пошонинг ўғли эди[1]. Унинг сепи ўгай опа-сингиллари Беҳиcе Султон, Медиҳа Султон ва Ноила Султон билан бирга тайёрланди[8]. Никоҳ шартномаси 1876-йил 5-декабрда Йıлдıз саройида тузилди. Бироқ тўй унинг катта опаси Беҳиcе Султоннинг вафоти сабабли кечиктирилди. Беҳиcе Султон болалигидан сил билан оғриган, Сениҳа унга жуда яқин бўлган ва доимо меҳр тўла хатлар ёзиб турган. Ниҳоят, тўй 1877-йил 10-февралда бўлиб ўтди[9]. 1879-йилда у биринчи ўғли Султонзода Сабоҳиддин бейни, бир йилдан сўнг иккинчи ўғли Султонзода Аҳмад Лутфуллоҳ бейни дунёга келтирди[10][3].

Сениҳа Султонга хизмат қилувчи хонимлари орасида Ресан хоним ҳам бўлиб, у кейинчалик ўгай акаси Мурод В нинг аёлларидан бирига айланди. Унинг яна икки хоними — Дилавиз хоним ва Зелиҳа Васфижаҳон хоним султон Муроднинг ўғли Шаҳзода Меҳмед Салоҳиддинга турмушга чиқди.

Номаълум сабабларга кўра Сениҳа султон Абдулҳамид билан яхши муносабатда бўлмаган[11]. Шу боис 1878-йилда Сениҳа ва эри, шунингдек, ака-укалари Шаҳзода Аҳмад Камолиддин ва Шаҳзода Салим Сулаймон ҳамда опаси Фотма Султон билан бирга Муродни тахтга қайтариш мақсадида Али Суавий ҳодисасига аралашган[12]. 1898-йил октябр ойида[13] у Йıлдıз саройи ҳарамида Германия императрицаси Аугуста Виcториа билан учрашган. Императрица эри император Wилҳелм ИИ билан Истанбулга иккинчи бор ташриф буюрган эди[14]. Абдулҳамид ИИ нинг қизи Ойша Султон хотираларида шундай деб эсга олган: „У (Абдулҳамид ИИ) опа-сингиллари (Сениҳа Султон ва Медиҳа Султон)нинг тез-тез гапириб, қаҳқаҳа отишга одатланганини яхши биларди. Абдулҳамид ИИ уларга ўзини вазминроқ тутишни маслаҳат бериб, илтимос қилган бўлса-да, барибир опа-сингиллар эски одатларига қайтишарди. Отам (Султон Абдулҳамид ИИ) императрицага: „Илтимос, опа-сингилларимни кечиринг, улар бироз ҳаяжонда“, — дейишга мажбур бўлди“.

Сениҳа Султоннинг эри Абдулҳамиднинг бошқарувини кескин танқид қиларди, ҳеч бир имконни қўлдан бой бермай фикр билдирарди. Охир-оқибат, у кузатув ва жосусликдан тўйиб кетди ва 1899-йилда икки ўғлини олиб Европага қочиб кетди. Орадан тўрт йил ўтиб Белгияда вафот этди ва Парижда дафн этилди. Унинг ўғиллари Истанбулга 1908-йилда иккинчи конституция эълон қилингач қайтишга муваффақ бўлди[3]. Шу сабабли Сениҳани саройда унчалик хуш кўришмасди[15].

Сургун ва вафоти

1924-йил март ойида Усмонийлар сулоласи вакиллари сургун қилинганда Сениҳа Усмоний маликалар орасида ҳаёт бўлган энг кексаси бўлиб, ўша вақтда 73 ёшда эди. Унинг ўз маблағи йўқ, ўғиллари эса ўз ишлари билан банд бўлиб, онасига қарай олмасди. Шу боис унинг ўзи ёлғиз сургунга жўнади[16]. Тахтдан ағдарилган ўгай укаси султон Меҳмед Санремода яшаш учун кетган эди. Меҳмед Сениҳага ўз уйи Вилла Магнолиадан жой берди. Сениҳа Султон у ерда 1926-йилда Меҳмед вафот этгунга қадар яшади. Меҳмеднинг ўлимидан сўнг Сениҳа яшаш учун ижарага уй олишга етарли пул топа олмади ва Франсиянинг Ниcе шаҳридаги Симез жамоат боғларида тунаб кун кечирди. Қандайдир қилиб кичик ўғли Лутфуллоҳ онасининг аҳволидан хабар топди ва Ниcега келди. Лутфуллоҳ онасини Абдулмажид ИИ нинг вилласига олиб борди. Абдулмажид ИИ унга чордоқда бир хона берди. Сениҳа Султон у ерда у жуда аянчли шароитда яшади[16].

Сениҳа Султон 1931-йил 15-сентабрда Ниcе шаҳридаги Вилла Cарабаcелда 79 ёшида вафот этди. У Абдулмажиднинг тирик қолган охирги фарзанди эди[17]. Вафотидан кейин Дамашқдаги Сулаймония такяси қабристонига дафн этилди[7][18][19].

Унинг дафн маросими жуда мураккаб кечди. Ўша пайтда Ниcе шаҳрида мусулмон қабристонлари йўқ эди, шунинг учун уни мусулмон мамлакатида дафн этиш керак эди, бироқ бу жуда қиммат иш бўлиб, оиланинг бунинг учун етарли маблағи йўқ эди. Ҳатто унинг жасади вақтинча жойлаштирилган моргда узоқ муддат сақлаш учун ижара ҳақини тўлашга ҳам оиланинг қурби етмас эди. Шу боис, энг арзон усулда мумиёланиб қўйилган жасад муаммонинг ечими топилгунча ўша ерда сақланди.

Бироқ оиласи, айниқса, Абдулмажид ИИ, уни оммавий қабрга қўйишни мутлақо истамади. Шунинг учун у ўғли Умар Фарук афанди ва Мурод В нинг авлодидан бўлган Шаҳзода Усмон Фуод афандига Усмонийлар оиласи мулкларини уларнинг номидан қайтариб олиш учун расмий тайинланган Жефферсон Cоҳн & Ранз компаниясидан дафн харажатлари учун пул сўрашни тайинлаган. Музокаралар узоқ ва қийин кечди, аммо шаҳзодалар шартномани бекор қилиш билан таҳдид қилгач, пулни олишга муваффақ бўлишди.

Сениҳа Султоннинг жасади укаси султон Меҳмед ВИ Ваҳидиддиники билан бир хил йўналиш бўйлаб олиб борилди. Жасад олдин кема билан Байрутга, у ердан эса Сурияга олиб борилиб, ўша ерда дафн этилди[20].

Шахсияти

Сениҳа Султон кучли ва эркин, сиёсий фикрлайдиган ва кўп жиҳатдан ўз замонидан илгарилаб кетган аёл сифатида таърифланган. Унинг кўриниши чиройли ва салобатли деб баҳоланган, аммо шўх ва вазмин бўлмаган хатти-ҳаракатлари сабабли саройда уни унча хуш кўришмаган. У сочини калта қилиб юрган, сочларини ўстиришдан бош тортган, овози эса йўғон бўлган. У доим тез гапирган[21].

Сениҳа Султон расмий маросимларда энг нафис матодан тикилган либослар, шунингдек, европача услубда ортидан узун шлейф тортилган кўйлаклар ҳам кийган. Муомалада у ўзини буткул эркин тутарди. Кўпинча ўгай синглиси Медиҳа Султон каби қаҳқаҳа отиб юборар, тез ва йўғон овозда гапирарди. Бу икки опа-сингил акалари Абдулҳамид билан суҳбатлашганда гўё бир-бири билан беллашгандек, иккаласи ҳам кулиб, акасининг кўнглини кўтариб, табассум қилдиришга уринишарди[22].

Сениҳа Султон саройида диний мусиқа ижрочилари бўлгани маълум[23].

Неслиşаҳ Султон ва Сабиҳа Султоннинг сўзларига кўра, сургун даврида у доим қора кийинар, озғин, ҳатто жуда нимжон бўлиб кетган, териси қуруқ бўлган. Унинг жияни Сабиҳа Султон аммасининг аянчли тарзда яшашидан жуда изтироб чеккан, уни кўргани борганида қўлидан ўпиб, юқори ҳурмат кўрсатган[17].

Мукофотлри

  • Усмонийлар хонадони ордени[24]
  • Мажидий ордени[24]
  • 1-даражали Хайрия ордени[24]
  • Лиақат олтин медали[24]

Фарзандлари

Исм Туғилган Вафот Изоҳлар
Султонзода Меҳмед Сабоҳиддин бей 1879-йил 13-феврал 1948-йил 30-июн Ортакöй саройида туғилган. Табинак хоним исмли аёлга (1898 — 1961-йил 14-август) уйланган, бироқ у билан ажрашган. Табинак хоним билан никоҳидан унинг Фетҳие Кенди хоним (1899 — 1986) исмли бир қизи бўлган. Кейин Табинакнинг кичик синглиси Камуран хонимга уйланган[25]. Швейсариянинг Женева шаҳрида вафот этган.
Султонзода Аҳмад Лутфуллоҳ бей 1880-йил 1973-йил Ортакöй саройида туғилган. Аввал черкас миллатига мансуб Камран хоним исмли аёлга уйланган, бироқ у билан ажрашган. Иккинчи марта 1909-йилда юнон аёлига уйланган[25] ва у билан никоҳидан Нади бей исмли ўғли бўлган[25]. Франсиянинг Ниcе шаҳрида вафот этган.

Оммавий маданиятда

  • 2017-йилдаги суратга олинган „Пайитаҳт: Абдüлҳамид“ (таржимаси „Пойтахт:Абдулҳамид“) телесериалида Сениҳа Султон ролини турк актрисаси Селен Öзтüрк ижро этган[26].

Шажараси

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Улуçай 2011, с. 227.
  2. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 626.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Бардакçı 2017, с. 120.
  4. ↑ Броокес 2010, с. 289.
  5. ↑ Улуçай 2011, с. 212.
  6. ↑ Улуçай 2011, с. 229.
  7. ↑ 7,0 7,1 Броокес 2010, с. 290.
  8. ↑ Каҳя, Öзге. Султан Абдüлмеcид'ин кıзı Медиҳа Султан'ıн ҳаятı (1856-1928), 2012 — 53-бет. 
  9. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 628.
  10. ↑ Броокес 2010, с. 144.
  11. ↑ Броокес 2010, с. 59.
  12. ↑ Броокес 2010, с. 76 анд н. 51, 52.
  13. ↑ Ҳидден, Алехандер W.. Тҳе Оттоман Дйнастй: А Ҳисторй оф тҳе Султанс оф Туркей фром тҳе Эарлиэст Аутҳентиc Реcорд то тҳе Пресент Тиме, wитҳ Нотес он тҳе Маннерс анд Cустомс оф тҳе Пеопле. Н. W. Ҳидден, 1912 — 417-бет. 
  14. ↑ Броокес 2010, с. 165.
  15. ↑ Броокес 2010, с. 144 н. 12.
  16. ↑ 16,0 16,1 Бардакçı 2017, с. 121.
  17. ↑ 17,0 17,1 Бардакçı 2017, с. 122.
  18. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 630.
  19. ↑ Бардакçı 2017, с. 123.
  20. ↑ Мурат Бардакçı, Неслишаҳ: Тҳе Ласт Оттоман Принcесс
  21. ↑ Таглиа, Стефано. Интеллеcтуалс анд Реформ ин тҳе Оттоман Эмпире: Тҳе Ёунг Туркс он тҳе Чалленгес оф Модернитй. Роутледге, Април 24, 2015 — 80-бет. ИСБН 978-1-317-57863-5. 
  22. ↑ Броокес 2010, с. 142–44.
  23. ↑ Фаннй Давис. Тҳе Оттоман Ладй: А Соcиал Ҳисторй фром 1718 то 1918. Греэнwоод Публишинг Гроуп, 1986 — 157–8-бет. ИСБН 978-0-313-24811-5. 
  24. ↑ 24,0 24,1 24,2 24,3 Йıлмаз Öзтуна. Баşлангıcıндан заманıмıза кадар бüйüк Тüркие тариҳи: Тüркие'нин сиясî, меденî, кüлтüр, теşкилâт ве сан'ат тариҳи. Öтüкен Яйıневи, 1978 — 165-бет. 
  25. ↑ 25,0 25,1 25,2 Экинcи, Экрем Буğра „СУЛТАН ҲАМİД'İН ҲАЙИРСИЗ АКРАБАЛАРИ - МАҲМУД ПАŞА ВЕ ПРЕНС САБАҲАДДİН“ (тр). экрембуграэкинcи.cом. Қаралди: 2021-йил 7-апрел.
  26. ↑ Пайитаҳт: Абдüлҳамид (ТВ Сериэс 2017– ), қаралди: 2020-01-03

Адабиётлар

  • Бардакçı, Мурат. Неслишаҳ: Сўнгги усмонли маликаси. Охфорд Университй Пресс, 2017. ИСБН 978-9-774-16837-6. 
  • Броокес, Доуглас Сcотт. Канизак, малика ва устоз: Усмонли ҳарамидан овозлар. Университй оф Техас Пресс, 2010. ИСБН 978-0-292-78335-5. 
  • Сакаоğлу, Неcдет. Бу мулкнинг аёл султонлари: Вâлиде султонлар, ҳâтунлар, ҳасекилар, кадıнефендилар, султанефендилар. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-9-753-29623-6. 
  • Улуçай, Мустафа Çаğатай. Подшоҳларнинг аёллари ва қизлари. Анкара, Öтüкен, 2011.