Сепоя (форс.тож. се — уч ва поя ) — тўғон, дамба қуришда, дарё ва анҳорларнинг қирғоқларини сув ювиб кетишидан сақлашда ишлатиладиган мослама. Учта поя бирбирига учбурчак шаклида мустаҳкамланади. Ҳосил бўлган учбурчакнинг ораси ҳарсанг тош ва бошқа материаллар билан тўлғазилиб, сув йўли тўсилади, қирғоқ мустаҳкамланади. Сепояни ясовчи усталар сепоячи деб аталган. ХХ асрнинг 40йилларигача Ўзбекистон ирригациясида кўп қўлланган. Йирик темирбетон тўғонлар қурилиши билан ўз аҳамиятини йўқотди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил