Серблар (ўзларини срби деб аташади) — халқ. Сербия ва Черногориянинг асосий аҳолиси. Умумий сони 10,16 млн. киши, жумладан, Сербияда 6,7 млн. киши (1990й.лар ўрталари). Сербхорват тилида сўзлашади. Этногенезига кўра, хорватларга яқин. Уларнинг аждодлари мил. ВИ—ВИИ асрларда Болқон ярим оролга келиб иллирий ва фракий аҳоли билан аралашган жан. славян кабилаларидир. Серблар ХИИ асрда халқ сифатида шаклланган. Сербия ХИВ аср охирида турклар томонидан босиб олингач, кўпчилик Серблар мамлакат шим.га кўчиб кета бошлаган. 1878-йилда Сербия тўла мустақиликка эришган. Диндорлари — православлар, католик ва протестантлар, сунн и й мусулмонлар ҳам бор. Серблар деҳқончилик, боғдорчилик, узумчилик, чорвачилик, балиқ овлаш, ҳунармандчилик ва овчилик билан шуғулланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил