Қизиларвот (1999-йилдан 2022-йил 9-ноябргача Сердар) — Туркманистоннинг Болқон вилоятидаги шаҳар. Копетдоғ тоғи этагида. Темир йўл стансияси. Ашхободдан 219 км шимоли-ғарбда жойлашган. Аҳолиси 34,7 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Вагон таъмирлаш ва ёғ-сут заводлари, гилам фабрикаси, тарихий ўлкашунослик музейи бор. Қизиларвот Тошкент — Красноводск (ҳозирги Туркманбоши) темир йўл қурилиши муносабати билан шаҳарга айланган[1].

Манбалар

  1. ↑ „Бойсунтоғ“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 10-жилд (Шарқ — Қизилқум). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2005 — 656-бет.