Сердолик (юн. сардонйх), карнеол — минерал, хсиседоттт бир тури. Ранги пушти, қўнғирқизил ва сариқ. Ранги Ғе гидрооксиди сорбсиясига боғлиқ. Қаттиклиги 7; зичлиги 2,5—2,8 г/см³.

Синиши чиғаноқсимон. Кўпинчаяхлит массалар, донадор агрегатлар, конкрециялар кўринишида учрайди. Агатнинг оч қизил ёки қизилсариқва оқиш ранг қатламли кўринишини ҳам сердоликли оникс деб атайдилар. Сердолик ва сердоликли оникс табиатда кенг тарқалган ва безак тоши сифатида мил. ав. дан Миср, Бобил ва бошқа жойларда ишлатилиб келинган. Конлари Ҳиндистон, Бразилия, Уругвай, Қрим ярим орол ва бошқа жойларда бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил