Serenada
Qiyofa
Серенада (итал. сера — оқшом сўзидан) — И) Европада эшик ёки дераза ортида туриб маъшуқага бўлган ҳисларни ифодаловчи ишқий қўшиқ. Италияда пайдо бўлиб (ХВИ аср), жан. роман халқлари орасида кенг тарқалган. Кейинроқ камер вокал мусиқа жанрига айланган ва операда ҳам қўлланган (М. Глинканинг "Болеро" романеи, В. Моцартнинг "Дон Жуан" операсидаги С. ва бошқалар); 2) С. қўшиқларининг ўзига хос томонларини ифодаловчи чолғу песа; 3) ХВИИ—ХВИИИ асрларда чолгу ансамбллари учун яратилган туркум асарлар; 4) ХВИИ—ХВИИИ асрларда тантанавор йиғинлар учун ёзилган асар (кўпинча яккахонлар учун кантата кўринишида бўлган).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |