Sergey Azimov
Сергей Жумабаевич Азимов (қозоқча: Сергей Жұмабайұлы Әзімов)(1954-йил 30-июн, Нукус) – совет ва қозоқ кинорежиссёри, СССР Кинематографлар уюшмаси аъзоси (1982), Қозоғистон Ленин комсомол мукофоти лауреати (1990), Қозоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими(1996)[1].
| Сергей Азимов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1954-йил 30-июн |
| Касби | Кинорежиссёр |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
1954-йил 30-июнда Қорақалпоғистон СССР Нукус шаҳрида дунёга келган. Келиб чиқиши бўйича Сергей Азимов Кичик Жузнинг қозоқ хони Абулхайрнинг авлоди ҳисобланади[2]. 1970-йилдан вилоят газетасининг адабий ходими, „Қозоқтелефилм“ киностудиясида ассистент, директор ёрдамчиси бўлиб фаолият юритган. 1973-йилда Бутуниттифоқ давлат кинематография институтининг режиссёрлик бўлимига ўқишга кирган. 1978-йилда ВГИКнинг режиссёрлик факултетини муваффақиятли тамомлаган.
Азимов „Интервал“ (1982), „Ринг“ (1983), „Жоктау“, „Ўлик денгиз йилномаси“ (1989—1990) каби ҳужжатли филмлар муаллифи, улар Бутуниттифоқ ва халқаро кинофестивалларнинг мукофотларига сазовор бўлган. Б.Қаирбеков, Р.Алпиев билан ҳамкорликда „Ровесник республики“ филми ссенарийси муаллифи ҳисобланади (1999). 1993-йилдан 1996-йилгача Азимов мустақил продюсер ва режиссёр бўлиб фаолият юритган. 1996—1997-йилларда Қозоғистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати сектори мудири бўлган. 1997—2001-йилларда „Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиокомпанияси“ Олмаота шаҳридаги филиали бош директорининг ўринбосари, ижрочи директори лавозимларида ишлаган. Азимов Б.Каирбеков билан биргаликда Қозоғистон Миллий Бадиий Академиясида ҳужжатли филм режиссёрлиги факултетининг илк битирувчилари бўлишган . 2001—2002-йилларда „Хабар“ агентлиги ЁАЖ ТПО-И бош ишлаб чиқарувчиси бўлган. 2002-йил май ойидан 2007-йил ноябригача „Қозоқфилм“ миллий компанияси давлат корхонаси бош директори бўлиб фаолият юритган.
Сергей Азимов „Филми встречаюця в Алма Ате“ (1986), „Запаведноэ Место“ (1989) каби машҳур ҳужжатли филмлар муаллифи ҳисобланади. „Неизвестниэ страници жизни Избранного“ (1997), „Я називаю Абая Оцом“ (1997), „Фестивал. Итоги и надежди“ (1998), „история одной любви“ (2001), „Ничего невозможного нет“ (2001) каби жуда кўплаб филмларга ҳам Сергей Азимов режиссёрлик қилган.
Мукофотлари
- 1996-йил – Қозоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими
- 2006-йил – "Курмет" ордени
- 2014-йил – Парасат ордени
Манбалар
- ↑ „ҳттпс://рус.теам/пеопле/азимов-сергеж-зҳумабаэвич?йсcлид=лн6c727тқх892767467“.
- ↑ „Потомки Абулхаир-хана прибыли в Актюбинскую область для участия в памятном мероприятии“. 2022-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-июн.