Сергей Юриевич Бауэр (русча: Сергей Юрьевич Бауэр, 1960-йил 29-апрел, Кировобод, Тожикистон) — ҳужумчи позициясида тўп сурган, асли миллати немис совет футболчиси. У СССРнинг турли футбол лигалардаги клубларида, хусусан, СССР олий лигасида Душанбенинг „Помир“ жамоасидаги ўйинлари билан танилган[1].

Сергей Бауэр
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сергей Юриевич Бауэр
Таваллуд санаси 1960-йил 20-апрел (1960-04-20) (66 ёш)
Бўйи 189 см
Амплуаси Ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Жамоа
– БЎСМ (Тошкент)

Футболчилик фаолияти

Сергей Бауэр Тожикистоннинг Кировобод шаҳрида туғилган ва футбол ўйнашни Тошкентнинг болалар ва ўсмирлар спорт жамоасида бошлаган. 20-асрнинг 70-йиллари охирида у Челябинск вилоятининг „Торпедо“ ҳаваскорлар жамоасида ўйнай бошлади. 1980-йилдан СССР иккинчи лигаси Тошкентнинг „Старт“ жамоаси билан шартнома имзолади ва профессионал футбол клубида ўйнай бошлади. 1983-йилда иккинчи лиганинг бошқа жамоаси „Соҳибкор“ клуби билан шартнома имзолади ва у ерда 1985-йилгача тўп сурди. 1986-йилда Тошкентнинг СССР Биринчи Лигасида тўп сурувчи, Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби футболчисига айланди ва бир мавсум давомида пойтахтликлар клуби сафида тўп сурди. 1987-йилги мавсумда собиқ жамоаси „Соҳибкор“ клуби сафига қайтди.

Сергей Бауэр 1988-йилги мавсумни иккинчи лиганинг бошқа бир жамоаси Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаси таркибида бошлаган, бироқ мавсум давомида Александр Тихонов ва Руслан Ажиев билан биргаликда Симферополнинг „Таврия“ жамоаси сафига ўтган эди[2]. Кейинги йили, мавсум бошида Сергей Бауэр СССР олий лигасида Душанбенинг „Помир“ жамоаси таркибида ўйнади, лекин чемпионатда атиги 1 та ўйин ўтказди ва мавсумни яна „Таврия“ жамоасида якунлади. 1990-йилда Бауэр Германияга доимий яшаш учун жўнаб кетди ва у ерда бир неча йил маҳаллий қуйи лига жамоаларида тўп сурди.

Манбалар

  1. ↑ „Бауэр Сергей Юрьевич“. 2023-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-июн.
  2. ↑ Таврия: моя радост и бол (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-10-18 санасида архивланган) (рус.)

Ҳаволалар