Сергей Владимирович Добрин (русча: Серге́й Влади́мирович До́брин; 1986-йил 22-сентябр, Липецк) — якка ҳолда конкида ушиш мусобақаларида қатнашган россиялик фигурали учувчи. 2006, 2007 ва 2005-йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори. Сергей Добрин ҳаваскор спорт фаолиятини 2010-йилда якунлаган.

Сергей Добрин
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Сергей Добрин
Давлат Rossiya bayrogʻi Россия
Яшаш жойи Москва
Бўйи 180
Шахсий рекордлари
Умумий натижа 193.50
Қисқа дастур 66.14
Эркин дастур 130.65

Фаолияти

2000—2001-йилги мавсумда Сергей Добрин „катталар“ ўртасидаги мусобқаларда дебют қилди. Ўша мавсум унинг спорт фаолиятидаги энг муваффақиятли мавсумлардан бири бўлди. Ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпионатида Сергей Добрин биринчи ўринни эгаллади. Шундан сўнг ўсмирлар ўртасида Гран-при финали бўлиб ўтди. Сергей финалда иккинчи ўринни эгаллади.

Сергей 2001—2002-йилги мавсумда биринчи марта Россия чемпионатида иштирок этди ва у ерда 9-ўринни эгаллади.

2002—2003-йилги мавсум Покал дет Блауэн ва Швертер Трофео Рита Трапанесе мусобақаларидаги кетма-кет иккита ғалаба билан бошланди; Сергей Гран-при финалида иккинчи ўрин ва Словениянинг Блед шаҳрида бўлиб ўтган Европа ёшлар олимпиадаси фестивалида олтин медални қўлга киритди. Ўша мавсумдаги Россия ўсмирлар чемпионатида Добрин Андрей Грязевдан кейин иккинчи ўринни эгаллади ва шу билан 2003-йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди ва у ерда бешинчи ўринни олди[1].

Сергей Добрин 2004—2005-йилги мавсумда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаганидан сўнг, Россия чемпионатида муваффақиятли иштирок этмаганига қарамай (5-ўрин) Москвада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида мамлакатнинг „катталар“ жамоасига ёзилди. Сергей Жаҳон чемпионатида 17-ўринни эгаллади[2].

2006—2007-йилги мавсумда Сергей Россия чемпионатида учинчи ва Европа чемпионатида 15-ўринни эгаллади[3].

Таълими

Сергей Добрин 2008-йилда Россия давлат университетининг жисмоний тарбия ва спорт факултетини тамомлаган.

Натижалари

2007-йилдан кейин

Мусобақа 2007 — 2008 2008 — 2009 2009 — 2010
Россия чемпионати WД 13 12
Гран-при босқичлари: НҲК Тропҳй 5

2007-йилгача

Мусобақа 2000 — 2001 2001 — 2002 2002 — 2003 2003 — 2004 2004 — 2005 2005 — 2006 2006 — 2007
Жаҳон чемпионатлари 17
Европа чемпионати 15 18
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 12 5 8 3
Россия чемпионати 9 7 6 5 3 3
Ўсмирлар ўртасида Россия чемпионати 1 6 2 2 3
Гран-при босқичлари: Россия кубоги 10 8
Гран-при босқичлари: Тропҳеэ Эрик Бомпард 7 3
Финландиа Тропҳй 3

WД=танловни тарк этган

Манбалар

  1. ↑ „Сергей Добрин ушёл от Алексея Мишина“. 11-апрел 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-апрел 2009-йил.
  2. ↑ Виктория Волчкова о своих учениках[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка
  3. ↑ „ЧТО СО МНОЙ ПРОИСХОДИТ СЕЙЧАС? И ТАК, НАЧНЕМ ПО ПОРЯДКУ …“ (русча). сергейдобрин.ру (28-ноябр 2014-йил). 17-сентабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-август 2017-йил.