Сергей Казаков (1959-йил 23-ноябрда туғилган) — совет ва туркман футболчиси, ярим ҳимоячи ва ҳимоячи позициясида тўп сурган[1].

Сергей Казаков
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 23-ноябр 1959-йил
Таваллуд жойи Туркманистон ССР СССР
Бўйи 181 см
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1981 Саутрн Рибанск 9 (0)
1984—1988 Навбаҳор 169 (45)
1989 Косонсой 17 (3)
1989—1992 Аҳал 125 (38)
1993 Бюзмейин
Миллий терма жамоа
1992—1993 Туркманистон 5 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(12.31.1993 учун)

Футболчилик фаолияти

Футболчилик фаолияти Туркменабат шаҳрининг „Каракум“ жамоасида бошлаган. Жамоаси билан асосан Туркманистон ССР чемпионатида иштирок этган. Профессионал даражадаги клублардаги фаолиятини Рибинскнинг Сатурн клубида 1981-йилда бошлаган. Сергей Рибинск жамоаси таркибида СССР иккинчи лигаси мусобоқасида 9 та учрашувда майднгга тушган. 1984-йилда у Ўзбекистон ССР Наманган вилоятининг „Автомобилист“ (Наманган) жамоаси билан шартнома имзолади ва у ерда бир неча мавсум муваффақиятли тўп сурди[2]. 1989-йилги мавсумни Наманган вилоятининг бошқа бир жамоаси, Косонсойнинг „Косонсой“ клуби таркибида бошлади. Косонсойликлар таркибида мусобоқанинг биринчи даврасида 17 ўйинда 3 та гол урди. Икки давра аввалида Туркманистоннинг Аҳал жамоаси сафига ўтди. 1989—1992-йилларда „Аҳал-СОП/Аҳал“ клуби учун СССР Иккинчи лигаси ва Туркманистон чемпионатларида тўп сурди.

1992-йилда у Туркманистон Ёкари лигасида ўйнади ва Аҳал жамоаси билан бронза медалларини қўлга киритган. 1993-йилда у Туркманистоннинг бошқа бир жамоаси „Бюзмейин“ клубига кўчиб ўтди ва у ерда фаолиятини якунлади.

Сергей фаолияти давомида асосан орқа чизиқда, ярим ҳимоя ва ҳимоя позицияларида тўп сурганига қарамай, аниқ ва кучли зарбаси, жарима ва бурчак тўпларини моҳирона ижро этиши натижасида барча жамоаларида 100 га яқин гол муаллифига айланган.

Миллий терма жамоа

1992—1993-йилларда Туркманистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган[3].

Ютуқлар

  • Туркманистон чемпионати кумуш медали совриндори: 1993
  • Туркманистон чемпионати бронза медали совриндори: 1992

Статистика

Мавсум Клуб Лига Чемпионат
Ўйин Гол
1981 Sovet Ittifoqi Сатурн (Рибинск) Иккинчи лига 9 0
1984 Sovet Ittifoqi Автомобилист (Наманган) Иккинчи лига 36 11
1985 Sovet Ittifoqi Автомобилист (Наманган) Иккинчи лига 26 5
1986 Sovet Ittifoqi Автомобилист (Наманган) Иккинчи лига 35 13
1987 Sovet Ittifoqi Автомобилист (Наманган) Иккинчи лига 36 13
1988 Sovet Ittifoqi Навбаҳор Иккинчи лига 36 3
1989 Sovet Ittifoqi Косонсой Иккинчи лига 17 3
1989 Sovet Ittifoqi Аҳал-СОП Иккинчи лига 19 5
1990 Sovet Ittifoqi Аҳал Иккинчи лига 36 10
1991 Sovet Ittifoqi Аҳал Иккинчи лига 50 18
1992 Turkmaniston Аҳал Олий лига ? ?
1993 Turkmaniston Бюзмейин Олий лига ? ?

Манбалар

  1. ↑ „советский и туркменский футболист“. 2023-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-июн.
  2. ↑ „Казаков Сергей“. 2023-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-июн.
  3. ↑ „Казаков Сергей - футболист, нападающий“. 2023-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-июн.

Ҳаволалар