Sergey Sirtsov
Сергей Александрович Сирцов (1966-йил 25-октябр, Наманган, Андижон вилояти) — совет ва Россия оғир атлетикачиси, Россия оғир атлетика федерацияси президенти (2010—2016). ЭWФ (Европа оғир атлетика федерацияси) 1-вице-президенти[1].
| Сергей Александрович Сирцов | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Фуқаролиги | Россия |
| Таваллуд санаси |
1966-йил 25-октябр СССР, Ўзбекистон ССР, Андижон вилояти, Наманган, |
| Бўйи | 175 см |
| Спорт | |
| Қайси спорт | оғир атлетика |
Биографияси
Сергей Александрович Сирцов 1966-йилнинг 25-октабрида ишчи оиласида таваллуд топган. Отаси Александр Николаевич Сирцов ўзлари истиқомат қиладиган ҳудудга қарашли спорт бўлимида оғир атлетика бўйича мураббий бўлган. Онаси Зоя Семёновна Сирцова касалхонада ҳамшира бўлиб фаолият юритган. Сирцовлар оиласида 3 нафар ўғил бўлиб, уларнинг каттаси Валерий Александрович Сирцов, ўртанчаси Александр Александрович Сирцов ва энг кичиги Сергей Александрович Сирцов эди. Йигитларнинг барчаси оғир атлетика спорт тури билан шуғулланишган.
Спорт фаолияти
Сергей Сирцов оғир атлетика билан ёшлик даврлариданоқ шуғуллана бошлаган. Унинг бу спортга илк қадамини қўйишига Игор Владимирович Чепасов сабабчи бўлган.
Сирцов отаси Александр Николаевич Сирцов раҳбарлиги остида спорт фаолиятини бошлаган. Кейинчалик, ўзи ҳам мактабда меҳнат фани ўқитувчиси ва оғир атлетика бўйича мураббий бўлиб ишлаган. Ўнг оёғидан олган жароҳати туфайли юрганда оқсоқланар эди. Ёшлик йилларида Ўзбекистон ССР Наманган шаҳрида яшаган ва ўша ердаги 48-сонли ўрта мактабда таҳсил олган.
1990-йилга келиб, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган оғир атлетика мураббийи Вячеслав Андреевич Пак таклифи билан спорт фаолиятини давом эттириш мақсадида Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрига кўчиб ўтади. Унинг раҳбарлигида 1991-йилда Донауэсчингенда (Германия) бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритади[2]. Ўша йили СССР халқларининг 10-ёзги Спартакиадасида ҳам чемпиони бўлади. 1992-йилда Ўзбекистон Республикаси байроғи остида Барселонада бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида иширок этади ва ўз вазнида финалда рақибга ўйинни бой бериб, якунда кумуш медал соҳибига айланади[3]. Укаси Александр Сирцов бошчилигида 1994-йилги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этади ва у ерда ҳам ғолибликни қўлга киритади. 1996-йилги Ёзги олимпиада ўйинларида эса яна бир бор иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлади.
1992-йилдан Ростов вилояти Таганрог шаҳри жамоаси сафида ўйнай бошлаган.
Мураббийлик фаолияти
1999-йилда Сирцов Москва вилоятига кўчиб ўтади ва у ерда ўзининг мураббийлик фаолиятини бошлайди. 1984-йилда Педагогика институтига ўқишга киради, 1992-йилда ўқишни оғир атлетика бўйича мураббий-ўқитувчи мутахассислиги бўйича муваффақиятли тамомлайди. 2002-йил охиридан 2010-йилгача оғир атлетика бўйича Россия ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимида фаолият олиб борган.
Мукофотлари
Сирцов 1991-йилда „СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси“, 1995-йилда „Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси“, 1997-йилда „Дўстлик“ ордени, 2007-йилда „Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришдаги хизматлари учун“ фахрий кўкрак нишонлари билан мукофотланган.
Унвонлар, мукофотлар, рекордлар
- 1992-йилда — Барселонада ва 1996-йилда Атлантада ўтказилган Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби;
- 1991 ва 1994-йиллар — Жаҳон чемпиони (1991-йилда СССР терма жамоаси таркибида, 1994-йилда Россия терма жамоаси таркибида);
- 1994 ва 1995-йиллар — Европа чемпиони;
- 1989, 1993 ва 1995-йиллар — Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби;
- 1989-йил — Европа чемпионатининг кумуш медали соҳиби;
- 1994-йил — Яхши ният ўйинлари ғолиби;
- 12 карра жаҳон ва 5 карра Европа рекордчиси;
- Дўстлик ордени соҳиби;
- „Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришдаги хизматлари учун“ фахрий кўкрак нишони соҳиби;
- СССР ва Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси.
Манбалар
- ↑ „Исполнительный совет ЭWФ“. 2021-йил 1-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-июл.
- ↑ „Сергей Сйрцов“.
- ↑ „ТОП ОЛЙМПИC ЛИФТЕРС ОФ ТҲЕ 20ТҲ CЕНТУРЙ“.