Sergey Vasilenko
Сергей Никифорович Василенко [1872.18 (30).3 — Москва — 1956-йил, 3-ноябр] — рус композитори, дирижёри. Ўзбекистон (1939) ва Россия (1940) халқ артисти, санъацҳунослик фанлари доктори (1943). Москва университети юридик факултетини (1896) ва Москва консерваториясини (1901) тамомлаган. 1906— 50 йиллари Москва консерваториясида (1907-йилдан профессор лавозимида) ишлаган. 6 опера, бир қанча балетлар, 5 симфония, турли чолғулар учун 8 консерт, поэма, рапсодия, чолғу ансамбллари, кўшиқ ва хорлар, 200 дан ортиқ романслар, театр ва кино мусиқалари муаллифи. Ижодида Шарқ мавзуларига мурожаат этган: 2 „Хитой сюитаси“ (1928, 1931), „Туркман манзаралари“ (1931), „Совет шарқи“ (1932) симфоник асарлари, Рабиндранат Тагор шеърларига „6 та ҳинд романси“ ва б. Унинг Мухтор Ашрафий билан ҳамкорлиқда яратган „Бўрон“ (1939) ва „Буюк канал“ (1941) опералари, ўзбек халқ афсоналари асосида ёзган „Оқбилак“ балети (1943), симфоник оркестр учун „Ўзбекча сюитаси“, пуфлама созлар оркестри учун 2 „Ўзбекча марши“ Ўзбекистон композиторлик мактаби юзага келишида муҳим рол ўйнаган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |