Сергио Бусқуэц и Бургос (талаффузи: Серхио Бускец и Бургос) – испаниялик футболчи, ярим ҳимоячи, МЛСнинг „Интер Миами CФ“ футбол клуби тўп тепади.

Сергио Бусқуэц
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сергио Бусқуэц Бургос[1]
Таваллуд санаси 16-июл, 1988-йил (38 йил аввал) (1988-07-16)[1]
Таваллуд жойи Сабаделл, Испания
Бўйи 1.90 м[1]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Интер Миами
Рақами 5
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1995—1996 Бадиа
1996—1999 Барберà Андалуcíа
1999—2003 Ллеида
2003—2005 Жàбаc Террасса
2005—2007 Барcелона
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007—2008 Барcелона Б 25 (2)
2008—2023 Барcелона 481 (11)
2023— Интер Миами 69 (1)
Миллий терма жамоа
2008—2009 Испания У21 3 (1)
2009—2022 Испания 143 (2)
2008—2016 Каталония 8 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

„Барcелона“ футбол академияси битирувчиси, 2008-йилдан буён асосий жамоада ўйнаб келмоқда. Ўшандан бери у клуб билан саккиз марта Испания чемпиониати, уч марта УЭФА Чемпионлар Лигаси, етти марта Испания кубоги, олти марта Испания Суперкубоги, уч марта УЭФА Суперкубоги ва уч марта клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Испания терма жамоаси таркибида – Жаҳон чемпиони (2010) ва Европа чемпиони (2012) бўлди.

Клубдаги фаолияти

Сергио Бусқуэц „Барcелона“ футбол академияси битирувчиси. У 2008-йилнинг 13-сентябрида Испания чемпионати доирасидаги „Расинг“га қарши ўйинда клубнинг асосий жамоасида дебют қилган. Чемпионлар Лигаси ўйинларидаги дебют 2008-йил 22-октябрда Швейсариянинг „Базел“ жамоасига қарши ўйинда бўлиб ўтди, ўша ўйинда Сергио „Барселона“ учун биринчи голини урди ва „кўк-анорранглилар“ рақибни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этишди. Сергио Чемпионлар Лигасидаги иккинчи голини гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинда „Барcелона“нинг захира таркиби билан „Шахтёр“га қарши ўйинда киритди. 2009-йил 7-мартда эса Сергио „Атлетик“ дарвозасига Примерадаги биринчи голни урди.

Сергио Бусқуэц "Барселона" либосида

„Барcелона“даги биринчи мавсумида Бускец 24 Ла Лига, 7 Қироллик Кубоги ва 8 Чемпионлар Лигаси ўйинида майдонга тушди. Мавсумнинг биринчи ярмида Сергио тез-тез майдонга тушмаган бўлса-да, мавсумнинг қолган ярмида у биринчи дақиқаларданоқ ўйнай бошлади, шу жумладан Испания кубоги финалида „Атлетик“га қарши ўйинда (4:1) ва УЭФА Чемпионлар Лигаси финалида „Манчестер Юнайтед“га қарши (2:0) асосий таркибда майдонга тушди. Ушбу мавсумдан кейин Бусқуэц Ла Лиганинг 2008/09-йилги мавсумида энг яхши ёш футболчи деб топилди. Бундан ташқари, 2009-йилда Сергио Европанинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Браво кубогини қўлга киритди.

2009/10 йилги мавсумда каталониялик ивуарлик Яя Тоурени асосий таркибдан сиқиб чиқариб, аста-секин клубнинг етакчи ярим ҳимоячисига айланди. Испания чемпионатида у 33 ўйинда майдонга тушди, каталониялик яна 10 та ўйинни Чемпионлар Лигасида ўтказди. Бусқуэц клубнинг бир мавсумда 6 та совринни қўлга киритишида ҳам катта рол ўйнади, айнан у Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Мексиканинг „Атланта“сига қарши ярим финал учрашувида ҳисобни тенглаштирган, аммо барибир унинг жамоаси учрашувда мағлуб бўлган. 2010/11 йилги мавсумда Бусқуэц ўзининг биринчи ва ягона голини Билбаонинг „Атлетик“ига урди ва ўйин каталонияликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 2010 ва 2011-йилларда у „Л'Éқуипе“ талқинига кўра йилнинг рамзий жамоаси таркибида бўлган.

2011/12-йилги мавсумда у ўзининг биринчи голини Чемпионлар лигаси ярим финалида „Челси“ га қарши ўйинда киритди. Сергио Испания чемпионатининг сўнгги, 38-турида 2:2 ҳисобида якунланган „Бетис“га қарши ўйинда мавсумдаги иккинчи голини урди. 2013-йилнинг 16-июлида футболчининг туғилган кунида Бусқуэц билан шартнома 2018-йилгача узайтирилгани маълум бўлди. Товон пули 250 миллион еврони ташкил қилди. 2014/15 йилги мавсум олдидан Серхио ўзининг рақамини 16 дан 5 га ўзгартирди[2].

2015/16-йилги мавсум бошланишидан олдин Сергио „Барcелона“нинг учинчи сардори этиб тайинланди[3]. 2017-йил 1-октябрда Бусқец „Лас-Палмас“ дарвозасига гол урди ва Барcелона 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин „Камп Ноу“да, Каталония мустақиллиги референдуми вақтида ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди. 2018/19-йилги мавсум бошланишидан олдин у „Барcелона“ вице-сардори этиб тайинланган. 27-сентябр куни Бусқуэц шартномасини 2023-йилгача узайтирди[4]. 2021-йилнинг 9-январида Бусқуэц „Барcелона“ сафида „Гранада“га қарши ўйиндаги 600-учрашувини ўтказди. Клуб тарихида фақат Хави, Иниэста ва Месси ундан кўпроқ ўйин ўтказган[5]. 2021/22-йилги мавсум бошланишидан олдин Месси Парис Саинт-Гермаинга кўчиб ўтганидан кейин у „Барселона“ сардори этиб тайинланган[6].

Терма жамоадаги фаолияти

2009-йил 2-апрелда Бусқуэц миллий терма жамоадаги дебют ўйинини ўтказди ва иккинчи бўлимда Туркия терма жамоасига қарши ўйинда Давид Силва ўрнига майдонга тушди, ўйин испанларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Сергио Бусқуэц Испания терма жамоаси либосида

2010-йилнинг июл ойида Бусқуэц Испания терма жамоаси билан биргаликда ЖАР майдонларида барча 7 ўйинда майдонга тушиб, Жаҳон чемпиони бўлди. 2012-йилда Сергио Европа чемпиони бўлди, шунингдек, УЭФАга кўра турнирнинг рамзий жамоасига кирди.

2014-йил 8-сентабрда Бусқуэц Испания терма жамоаси учун 2016-йилги Европа чемпионати саралашида Македонияга қарши ўйинда илк голини урди, ўйин испанларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди[7]. Сергио ўша саралаш турнирида 15-ноябр куни Беларус терма жамоасига қарши ўйинда иккинчи голни киритди, Испания 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди[8]. 2017-йилнинг 9-октябрида Бускец Испания терма жамоаси сафида Исроил терма жамоасига қарши 100-ўйинини ўтказди, ўйин испанларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди[9].

2020-йил 7-октябрда Бусқец биринчи марта Португалияга қарши ўртоқлик ўйинида Сергио Рамос захира ўриндиғида бўлгани учун испанларга сардорлик қилди[10]. 2021-йилнинг май ойида у Луис Энриқуэ томонидан Эуро-2020 га қўшилди. Рамос йўқлигида у сардорликка кўтарилди[11]. Испания терма жамоасининг турнирдаги биринчи ўйинидан саккиз кун олдин Бускецда CОВИД-19 тести ижобий чиқди, бу эса бутун жамоани Литва билан ўртоқлик ўйинидан четлатилишига сабаб бўлди[12]. У Швеция ва Полшага қарши гуруҳ босқичининг дастлабки икки ўйинини ўтказиб юборди. У Словакияга қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган учинчи ўйиндагина жамоага қайтишга муваффақ бўлди[13][14]. Тўрт кундан сўнг Хорватияга қарши 1/8 финал учрашувида Бусқуэц яна ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди, Испания қўшимча бўлимлардан сўнг 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди[15]. Чорак финалда у Швейсарияга қарши пеналтилар сериясида Испаниянинг биринчи зарбаси билан дарвоза тўсинига зарба берди, аммо унинг жамоаси ғалаба қозонди[16].

Шахсий ҳаёти

Сергио Бусқуэц – 1990-йилларда „Барселона“ дарвозасини ҳимоя қилган Cарлес Бусқуэцнинг ўғли. 2014-йилда Сергио Элена Галера билан муносабатларни бошлади, эр-хотин 2016-йилда Энзо исмли ўғил кўрди[17]. 2018-йилда ўғил Леви туғилди.

Статистикаси

Клубдаги статистикаси

2022-йил 30-октябр
Бусқуэц Дйнамо Киевга қарши баҳсда қайчи услубидаги зарбани амалга оширмоқда, 2009
Клублар, мавсум ва мусобақалар бўйича ўйинлар ва голлар
Жамоа Мавсум Лига Cопа дел Рей Европа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Барcелона Б 2007–08 Терcера Дивисиóн 23 2 — — — 23 2
2008–09 Сегунда Дивисиóн Б 2 0 — — — 2 0
Жами 25 2 — — — 25 2
Барcелона 2008–09 Ла Лига 24 1 9 0 8 2 — 41 3
2009–10 33 0 4 0 10 0 5 1 52 1
2010–11 28 1 5 0 12 0 1 0 46 1
2011–12 31 1 8 0 10 1 3 0 52 2
2012–13 31 1 4 0 8 0 2 0 45 1
2013–14 32 1 5 1 9 1 2 0 48 3
2014–15 33 1 4 0 10 0 — 47 1
2015–16 35 0 5 0 9 0 4 0 53 0
2016–17 33 0 5 0 8 0 2 0 48 0
2017–18 31 1 7 0 10 0 2 0 50 1
2018–19 35 0 6 0 12 0 1 0 54 0
2019–20 33 2 2 0 7 0 1 0 43 2
2020–21 36 0 6 0 6 0 2 0 50 0
2021–22 36 2 2 0 12 1 1 0 51 3
2022–23 10 0 0 0 4 0 0 0 14 0
Жами 461 11 72 1 135 5 26 1 694 18
Фаолияти давомида жами 486 13 72 1 135 5 26 1 719 20


Миллий терма жамоадаги статистикаси

2022-йил 27-сентябр
Бусқуэц (энг чекка ўнг) Испания либосида, 2017
Терма жамоа ва йиллар бўйича ўйинлар ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Ўйин Гол
Испания 2009 10 0
2010 16 0
2011 11 0
2012 14 0
2013 12 0
2014 11 2
2015 8 0
2016 12 0
2017 8 0
2018 9 0
2019 5 0
2020 4 0
2021 13 0
2022 6 0
Жами 139 2


Ютуқлари

Бусқуэц (16-рақамли формада) 2011-йилги ФИФА Клублар жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганларидан сўнг, Барселонадаги шериклар билан биргаликда бош мураббий Пеп Гуардиолани қўлларида кўтаришмоқда

Жамоавий

"Барcелона"

Хави ва Бусқуэц Испания таркибида Евро-2012 чемпионатида ғалаба қозонганидан сўнг Анри Делаунай совринини билан туришибди

Испания терма жамоаси

Шахсий

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „ФИФА Cлуб Wорлд Cуп 2025™ – Сқуад Лист: Интер Миами CФ (УСА)“. ФИФА (2025-йил 4-июл). 2025-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 18-июл.
  2. ↑ „Бускетс забрал номер Пуйоля“. 21-октябр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-октябр 2017-йил.
  3. ↑ „С днем рождения, Серхио Бускетс!“. 21-октябр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-октябр 2017-йил.
  4. ↑ „Бускетс продлил контракт с «Барселоной» до 2023 года“. 2018-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-сентабр 2018-йил.
  5. ↑ Бреннан, Феаргал. „Сергио Бусқуэц ҳаилс Барcелона'с прогресс ин 2021“. Фоотбалл Эспаñа (11-январ 2021-йил). 16-октябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-октябр 2021-йил.
  6. ↑ Торрес, М. Cармен. „Барcелона анноунcе неw cаптаинс“. Марcа (9-август 2021-йил). 16-октябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-октябр 2021-йил.
  7. ↑ „Испания 5:1 Македония“. 21-октябр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-октябр 2017-йил.
  8. ↑ „Испания 3:0 Белоруссия“. 21-октябр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-октябр 2017-йил.
  9. ↑ „Бускетс проводит 100-й матч за сборную Испании“. 21-октябр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-октябр 2017-йил.
  10. ↑ Cерезо, Ҳуго. „Эс уна пасада тенер ун жугадор cомо Адама Траорé“ (испанча). Марcа (7-октябр 2020-йил). 16-октябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-октябр 2021-йил.
  11. ↑ Wестwоод, Жамес. „Реал Мадрид cаптаин Рамос лефт оут оф Спаин сқуад фор Эуро 2020 бут Лапорте инcлудед афтер Франcе сwитч“. Гоал (25-май 2021-йил). 16-октябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-октябр 2021-йил.
  12. ↑ „Эуро 2020: Спаин cаптаин Сергио Бусқуэц тесц поситиве фор Cовид-19“. ББC Спорт (6-июн 2021-йил). 16-октябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-октябр 2021-йил.
  13. ↑ „Бусқуэц, ман оф тҳе матч ин Спаин версус Словакиа“. Бе Соccер (23-июн 2021-йил). 16-октябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-октябр 2021-йил.
  14. ↑ Лоwе, Сид. „ʻҲис гаме wас инcредибле’: Сергио Бусқуэц репайс Луис Энриқуэ’с фаитҳ“. Тҳе Гуардиан (24-июн 2021-йил). 16-октябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-октябр 2021-йил.
  15. ↑ „Cроатиа 3-5 Спаин (аэт): Мората анд Оярзабал тҳе эхтра-тиме ҳероэс ин Cопенҳаген тҳриллер“. УЭФА (28-июн 2021-йил). 8-август 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-август 2021-йил.
  16. ↑ „Эуро 2020: Луис Энриқуэ ҳад ʻҳуге фаитҳ’ ин гоалкеэпер Унаи Симон то сеэ Спаин паст Сwитзерланд он пеналтиэс“. Тҳе Индепендент (3-июл 2021-йил). 16-октябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-октябр 2021-йил.
  17. ↑ „Звезда «Барселоны» Серхио Бускетс впервые стал отцом“. 21-октябр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-октябр 2017-йил.
  18. ↑ „Атлетиcо доминате УЭФА'с Ла Лига теам оф тҳе сеасон“. Марcа (16-май 2016-йил). 15-июн 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-октябр 2021-йил.
  19. ↑ „УЭФА Чампионс Леагуэ сқуад оф тҳе сеасон“. УЭФА (9-июн 2015-йил). 11-июн 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-июн 2015-йил.
  20. ↑ „2010 ФИФА Wорлд Cуп Соутҳ Африcа™ статистиcс“. ФИФА. 11-феврал 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-сентабр 2020-йил.

Ҳаволалар

Спортдаги позициялар
Ўтмишдоши:
Лионел Месси
ФC Барcелона сардори
2021—2023
Вориси:
Серги Роберто