Серотонин, 50 кс и 3ра м иноэтилиндол, 5о кс итр и птамин, C1()Ҳ12Н2О — биологик фаол модда. Мол. м. 176,21. Одам ва ҳайвонлар қони ҳамда тўқималарида бор. Серотонин периферик нерв марказлари медиатори ҳамдир. Илк бор 1947-йилда бука зардобидан ажратиб олинган. Серотонинбўшлиқичлилар, моллюскалар, бўгимоёклилар, сувда ва қурукда яшовчиларнинг заҳарида, шунингдек, ўсимликларда учрайди. С организмда триптофан аминокислоталаридан синтезланади. Тўқималарда Серотонин 5оксииндолилсирка кислотага айланиб, организмдан буйрак орқали ажралади. Серотонин томирларни торайтиради, марказий нерв системаси ҳамда ҳазм қилиш, ажратиш, эндокрин системалар фаолиятининг гуморал регулясиясида муҳим рол ўйнайди. Қонда (асосан, тромбицитларда) 0,02—0,6 мг/л Серотонин бор. Серотонин алмашинувининг бузилиши миокард инфарқти, яра касалликлари ва баъзи руҳий касалликларга сабаб бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил