Сероз парда — одам ва ҳайвон танаси бўшлиғи ва ички аъзоларини ўраб турадиган парда. Ўрнига қараб қорин парда, плевра, перикард, эпикард деб номланади. Мезодерма ҳосилалари — спланхнотомадан ривожланади. Сероз парда ички аъзолар ҳаракатини осонлаштирадиган, ҳимоя функсиясини бажарадиган сероз суюклик ишлаб чиқаради. Одатда, силлиқ, ялтироқ, тиниқ ва эластик С.гг. яллиғланганда (перитонит, плеврит, перикардит) қалинлашади, хира, ғадирбудур бўлиб, функсияси бузилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил