Serpentin

Серпентин (лот. серпенс — илон) — қатқатли силикатлар кичик синфига мансуб минерал. С.нинг морфологияси ва кристалл панжараси билан фарқланувчи 3 асосий тури бор: антигорит (варақсимон), хризотил (толали) ва лизардит (массив). Кимёвий формуласи (Мг,Фе)6[Си4О10] (ОҲ)8, МгО 43%, СиО2, 44,1%, Ҳ2О 12,9%. Қўшимча сифатида ФеО, Фе,О3 ва НиО учрайди. Қаттиклиги 2,5—3, зичлиги 2550 кг/м³. Қўшимчаларига караб ранги оқ, сариқ, яшил, яшилсимон кўк бўлади, баъзи С.ларнинг ранги илон терисини эслатади (номи ҳам шундан). С. гуруҳидаги минераллар серпентинитнинг асосий компонента ҳисобланади. С.нинг ўзига хос хуеусиятлари — юмшоқлиги, қовушқоқлиги, синиш юзасининг ёғсимон ялтирок/шги, сирпаниш ойнасининг мавжудлигидир. Сдан хўжаликнинг турли соҳаларида, хусусан, термал ва электроизолясияда ҳамда ўтга чидамли кийимкечаклар тайёрлашда фойдаланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |