Серпопард (серпард) — афсонавий ҳайвон номи. Баъзи замонавий тадқиқотчилар уни шер (ёки леопард) жуссали ва илон бўйинли афсонавий ҳайвон сифатида тасвирлашади. Қадимги Миср, Месопотамия ва Эламит осори-атиқаларидаги тасвирлардан маълум. Бу атама асл матнларда қўлланилмаган ва унинг талқини фақат сўнгги пайтларда ишлатилмоқда.

Серпопард тасвири Қадимги Мисрнинг сулолавий давридан олдинги даврига хос косметик ва маданий палитраларини безатилишига хосдир. Тасвир шунингдек, Месопотамиядаги Урук даврида (милоддан аввалги 3500-3000-йиллар) силиндрли муҳрларни лойиҳалашда кенг қўлланган.

Умуман, ҳайвонни мушуксимонлар оиласи вакили сифатида таснифлаш мумкин. У мушук думи, танаси ва думалоқ қулоқли бошига хос хусусиятларига эга. Серпопард илоннинг ўзигагина хос бўлган, масалан, тил ёки бош шаклига эга эмас. Бошқа қадимги халқлар сингари, мисрликлар ҳам ўзлари кузатган мавжудотларни аниқ тасвирлаш қобилияти билан машҳур эдилар. Улар худоларни тасвирлаш учун чизган композицион суратлардаги тасвирни шакллантиришда фойдаланилган ҳайвонларнинг хусусиятлари яхши танилган.

Тасвирлар

Нармер палитрасининг олд томони

Ушбу жонзотларнинг икки томонлама — самовий ва маҳаллий ўзига хослик табиати — палитраларда уларнинг шакли-шамойилини илонсимон бўйинларини ўзаро ўраш орқали ҳосил қилинган ҳалқа шаклида жойлаштириш орқали намоён бўлади. Тасвирнинг амбивалентлиги, айниқса, Нармер палитрасидаги тасвирда яхши кўринади. Нармер палитрасида бир-бирига боғланган бўйинли серпардлар Юқори ва Қуйи Мисрнинг бирлашишини англатиши мумкин, деб ишонилади.

Арслон Юқори ва Қуйи Мисрнинг диний эътиқодларида муҳим рол ўйнаган ва қироллик сулоласини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ҳайвон сифатида тақдим этилган. Кечки сулолаолди даврга хос ёзма манбаларда Ранинг севимли қизи бўлган, Сехмет, Тефнут, Важит, Маат, Ранинг кўзи сингари турли номлар билан аталувчи шер қиёфасидаги маъбуда тасвири учрайди.

Она ва болани ҳимоя қилиш учун Тҳебесдан сеҳрли таёқ (пичоқ). Тахминан милоддан аввалги 1750-йил. э.

Серпопардларнинг узун бўйни шунчаки одатий муболаға, яъни бадиий мотив дизайнининг ўзига хос хусусияти бўлиши мумкин[1].

Серпопардни зауропод билан бир ҳайвон сифатида акс эттирувчи бошқа қизиқарли фикрлар ҳам мавжуд[2].

Месопотамияда ушбу „илон бўйинли шерлар“ ва бошқа дурагай ҳайвонлардан фойдаланиш мифологиянинг хтоник жиҳатини намоён қилиш эди. Кўпгина динлар ва мифологияларда учрайдиган хтоник йиртқич ҳайвонлар дастлаб Ернинг ёввойи табиий кучини, ер ости салтанати ва бошқалар борлигини акс эттирган мавжудотлардир. Бундай ҳаёлий ҳайвонларни тасвирлаш Элам сивилизацияси ва бошқа кўплаб қадимий маданиятлар меросидан ҳам маълум[3].

Серпопардларнинг тасвири сеҳрли ҳимоя тахтачалари ва пичоқларида ҳам учрайди[4].

Манбалар

  1. ↑ Ҳенри Франкфорт, Тҳе Арт Анд Арчитеcтуре Оф Тҳе Анcиэнт Ориэнт, Яле Университй Пресс 1996, п.37
  2. ↑ „Анcиэнт Диносаур Депиcтионс(Древниэ изображали динозавров)“. 2012-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-июн.
  3. ↑ Мичаэл Риcе, Эгйптъс Макинг: Тҳе Оригинс оф Анcиэнт Эгйпт, 5000-2000 БC, Роутледге 2003, п.68
  4. ↑ „Серпард“. 2013-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-ноябр.

Яна қаранг

Ҳаволалар