Серпуштлик — ҳайвонларда ҳар бир тур учун хос бўлган, табиий ўлим ўрнини қоплаш учун зарур бўлган пушт қолдириш хусусияти. Серпуштлик ҳайвонларнинг турли гуруҳида ҳар хил. Узоқ яшайдиган ва наели ҳақида кўп ғамхўрлик қиладиган ҳайвонлар бир йилда, кўпинча бир неча йилда 1 марта 1—2 тадан болалайди. Қисқа умр кўрадиган ҳайвонлар (мас, кемирувчилар) 1 йилда бир неча марта 10—15 тадан болалайди. Тухум қўйиб кўпаядиган ҳайвонлар серпуштлиги юқори бўлади. Айрим ҳашаротлар бир неча юз минглаб, ҳатто миллионталб болалайди, ойбалиқ бирданига 300 млн гача тухум қўяди. Серпуштлик ҳайвоннинг ёши, йил мавсуми, озиқ хили, миқдори, иқлим шароити, популясия зичлиги ва бошқа омиллар таъсирида ўзгариб туради. Серпуштликни ошириш чорвачиликда катта аҳамиятга эга. Яқин қариндошлар ўртасида узоқ вақт давомида ўтказиладиган дурагайлаш серпуштликни камайтиради, ҳатто пушцизликка олиб келиши мумкин. Кўпинча узоқ формаларни чатиштириш ҳам қисман ёки бутунлай пушцизликка олиб келади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил