Serussit

Серуссит, оқ қўрғошин рудаси — карбонатлар синфига мансуб минерал, қўрғошин карбонати. Кимёвий таркиби РСО3; оз миқдорда Са, Зн, Ср, Мг аралашган бўлади. Ромб сингонияда кристалланади. Арагонитнинг структуравий аналоги. Кристаллари псевдогексагонал-дипирамидал, устунсимон ва бошқа шаклларда. Донадор, кукунсимон, толасимон агрегатлар ҳосил қилади. Рангсиз, оқ, кулранг , қора, камдан-кам қўнғир, кўк, яшил тусда. Олмосдек, баъзан шишасимон ялтирайди, шаффоф. Қаттиқлиги 3—3,5, зичлиги 6,4—6,6 г/см3. Жуда мўрт. Қўрғошинли томирларнинг ер сатҳига яқин зоналарида карбонатли сувларнинг галенитга таъсири натижасида ҳосил бўлади. Синоними: акрузит, қўрғошин шпати. Қўрғошин олинадиган руда ҳисобланади. С. Х—ХИ асрлардан маълум бўлиб, қўрғошиннинг осон ишлов бериладиган рудаси сифатида фойдаланилган. РФ (Олтой), Қозоғистон, АҚСҲ ва Австралияда конлари бор. Ўзбекистонда Қўрғошинкон, Лочинкон, Жан. Дарбоза конларида топилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |