Server Ibragimov
Сервер Ибрагимов (1978-йил 28-ноябр, Гулистон, Сирдарё вилояти, Ўзбекистон[1]) – ўзбекистонлик пара ўқчи[2]. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. 2016-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида бронза медал соҳиби ва 2024-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида кумуш медали совриндори. Сервер Ибрагимов Ўзбекистоннинг Паралимпиада медалини қўлга киритган энг ёши катта спортчиси ҳисобланади.
| Сервер Ибрагимов | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1978-йил 28-ноябр Гулистон, Сирдарё вилояти, Ўзбекистон |
| Мукофотлар |
|
| Спорт | |
| Қайси спорт | Пара ўқ отиш |
| Мураббий(лар)и | Наталия Ефимова |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Паралимпиада ўйинлари | ||
| Бронза | Рио-2016 | пистолет, 10 м |
| Кумуш | Париж-2024 | аралаш |
Фаолияти
2016-йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ва эркаклар ўртасида 10 метрга ҳаво тўппончаси СҲ1 йўналишида бронза медалини қўлга киритган[2][3]. 2018-йилда Жанубий Кореянинг Чеонгжу шаҳрида ўтказилган ўқ отиш пара спорти бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритганидан сўнг, Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган 2020-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритган.
2022-йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида 10 м ва 50 м масофага тўппончадан отиш бўйича Париж-2024 Ёзги Паралимпиада ўйинлари лицензиясини қўлга киритган[4].
Мукофотлари
„Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи“ фахрий унвони (2024-йил)[5]
Манбалар
- ↑ „Ибрагимов Сервер“. олймпиcс.cом. Қаралди: 4-сентабр 2024-йил.
- ↑ 2,0 2,1 „Сервер Ибрагимов“. паралймпиc.орг. Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ. Қаралди: 2020-йил 9-феврал.
- ↑ „Чина wин 13 голдс он сеcонд дай оф Паралймпиcс“. Гулф Неwс (2016-йил 10-сентябр). Қаралди: 2020-йил 9-феврал.
- ↑ „Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси / йўлланма олган спортчилар“. паралймпиc.уз. Қаралди: 4-сентабр 2024-йил.
- ↑ „Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХВИИ ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони“. пресидент.уз. Қаралди: 12-сентабр 2024-йил.
- 28-noyabrda tugʻilganlar
- 1978-yilda tugʻilganlar
- Gulistonda tugʻilganlar
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan sportchilar
- Jasorat medali sohiblari
- Paralimpiada oʻyinlaridagi oʻzbekistonlik bronza medal sohiblari
- 21-asrda Oʻzbekiston sportchilari
- Yashayotgan insonlar
- Oʻzbekiston para-atletikachilari
- Paralimpiada oʻyinlaridagi oʻzbekistonlik kumush medal sohiblari