Servitut
Сервитут (лот. сервитус, сервитутис — бўйсинувчи ҳолат) — ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) — қўшни бўлган бир ёки бир неча ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқидир. Ушбу ҳолат Ўзбекицтон Репуликаси Ер кодексининг 30-моддасига асосан тартибга солинади. Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин:
- ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтишда;
- ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказишда;
- ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар * ўтказиш ва улардан фойдаланишда;
- ўзганинг ер участкасидан экинзор ва молларни суғориш учун сув олишда;
молларни ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтишда;
- ўзганинг ер участкасидан қидирув, тадқиқот ва бошқа ишларни бажариш учун вақтинча фойдаланишда;
- ўзганинг ер участкасида иҳота дарахтлари экиш ва табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли бошқа обектлар барпо этишда.
| Ҳуқуқшуносликка оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |