Сесарка (полякча — cесарка), хонаки сесарка — сесаркалар оиласига мансуб парранда. Ғарбий Африкада яшайдиган ёввойи кулранг сесарка (Нумида мелеагрис) дан келиб чиққан. Дастлаб, С. Юнонистон ва Римда хонакилаштирилган. Танасининг уз. 30—75 см, бўйни калта, бўйнининг устки қисми ва боши пациз. Бошида жигарранг тожи ва оқ-қизғиш шокиласи бор. Тумшуғи эгикроқ, узунлиги ўртача, ёнлари сиқиқроқ. Қанотлари қисқа, думи калта. Патларида ялтироқ ола-чипор доғлари бор, танасига ёпи-шиб туради. Кўк, оқ, кулранг ва бошқа тусли. С. жуда ҳаракатчан: учади ва тез югуради. 5—8 йил яшайди. 6—8 ойлигида жинсий етилади. 2—3 й. тухум олиш учун фойдаланилади (4—6 та макиёни учун битта эркаги қўйилади). С. гўшти учун бокилади. Нари 1,7—1,8 кг, макиёни 1,8–2 кг гўшт беради. Йилига 70—120 та тухум қилади. Тухуми 42—45 г, узоқ сақланади, сариғида кўп миқдорда каротиноидлар бор. Жўжалари 28 суткада тухумдан чиқади. С. деярли барча мамлакатларда тарқалган. Сибир ва Қозоғистонда, Ғарбий Европа мамлакатларида махсус хўжаликларда етиштирилади.