Setariozlar
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Сетариозлар — сут эмизувчиларда учрайдиган инвазион касалликлар. Қорин бўшлиғи, бош ва орқа мия, кўз, қонда паразитлик киладиган Сетариа уруғига мансуб нематодаларнинг турли шакллари қўзғатади. Кўпроқ отлар, қорамол, қўй, буғулар касалланади. Оралиқ хўжайинлар — қонсўрар пашша ва чивинлар тарқатади. Касаллик баҳор ва ёзда ҳайвонлар яйловда боқилганда уларга ҳартумида сетарийларнинг инвазион личинкалари бўлган пашша ва чивинлар ҳужум қилганда пайдо бўлади.
Қўйларда ва буғуларда С.ни қўзғатувчи сетарийлар бош ва орқа мияда тўпланади. Касалланган ҳайвонда айланчиқ касаллиги ва парез пайдо бўлиб, юрганида чайқалади. Ташхис қонда микробларнинг топилишига қараб қўйилади. Давоси ишлаб чиқилмаган.
Олдини олиш: чивинларга қарши репеллентлар (бензимин, оксамат) ёки инсектицидлар (дибром ва бошқалар) қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |