Сетоучи (японча: 瀬戸内市, Сетоучи-ши?) ― Япониянинг Окаян префектураси жанубий қисмида жойлашган шаҳар. 2023-йил 31-январ (2023-01-31) ҳолатига кўра, шаҳар аҳолиси 36 499 нафар кишини ташкил этмоқда[1]. Шаҳар умумий майдони 125.45 км2 ни ташкил этади.

Сетоучи
瀬戸内市
Ushimado porti va mehmonxonalari
Ушимадо порти ва меҳмонхоналари
Flag of Setouchi
Official seal of Setouchi
Setouchi shahri xaritada
Сетоучи шаҳри харитада
Setouchi (Okayama) is located in Japan
Setouchi (Okayama)
Япония харитасида
Координаталари: 34°40′Н 134°6′Э / 34.667°Н 134.100°Э / 34.667; 134.100
Cоунтрй Япония
Минтақа Чūгоку (Сан'йō)
Префектура Окаяма
Ҳукумат
 • Мер Акинари Такеҳиса
Ҳудуд
 • Умумий 125,45 км2 (4 844 сқ ми)
Аҳолиси
 (Фебруарй 1, 2023)
 • Умумий 36 499
 • Зичлиги 029/км2 (075/сқ ми)
Вақт минтақаси УТC+09:00 (ЖСТ)
Веб-сайт Расмий сайти

Географияси

Сетоучи шаҳри Окаяма префектурасининг жануби-шарқида, префектура маʻмурий марказидан шарқда жойлашган. Шаҳар жанубий томонида Сето ички денгизи ва Сетонаикаи миллий бог'ининг бир қисми мавжуд. Географик ҳудуднинг катта қисми 100-300 метр баландликдаги тог' ва о'рмонлардан иборат.

Иқлими

Сетоучи субтропик иқлимга эга. Сетоучида ўртача йиллик ҳарорат 15.1 °C (59.2 °Ф). Йиллик ўртача ёғин миқдори 1,150.6 мм (45.30 ин). Энг нам ой июл ойи ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 27.3 °C (81.1 °Ф) ва энг паст ҳарорат январда, тахминан 4.2 °C (39.6 °Ф) атрофида бўлади. 2004-йил 30-июлда Сетоучида энг юқори ҳарорат 37.4 °C (99.3 °Ф) қайд этилди. Энг совуқ ҳарорат −7.6 °C (18.3 °Ф) 1981-йил 27-февралда қайд этилди[2].

Демографияси

Япония статистика қўмитаси маʻлумотларига кўра, 2020-йилда Сетоучи аҳолиси 36,048 кишини ташкил қилган. Сетоучи шаҳрида 1950-йилдан буён аҳолини ро'йхатга олиш ишларини олиб борилмоқда.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
195041 449—    
195540 619−2.0%
196038 789−4.5%
196535 814−7.7%
197033 769−5.7%
197535 866+6.2%
198037 939+5.8%
198538 838+2.4%
199038 928+0.2%
199539 228+0.8%
200039 403+0.4%
200539 081−0.8%
201037 858−3.1%
201536 975−2.3%
202036 048−2.5%
Сетоучи популатион статистиcс[3]

Ҳукумат

Сетоучи шаҳар ҳокимияти мер ва 18 а'зодан иборат бир палатали шаҳар кенгашидан ташкил топган. Шаҳар кенгаши мер-кенгаш бошқарув тизимида фаолият кўрсатади. Сетоучи шаҳридан Окаяма Префектура Ассамблеясига (ОПА) битта аʻзо сайланади. Шаҳар Япония парламенти қуйи палатасининг Окаяма 2-округига киради.

Иқтисодиёти

Сетоучи шаҳри аралаш иқтисодиётга эга бо'либ, қишлоқ хо'жалиги (гуруч, қовоқ, карам, қо'зиқорин, зайтун етиштириш), ва саноат тармоқларига асосланган.

Та'лим

Сетоучида то'ққизта давлат бошланг'ич мактаби, учта о'рта таʻлим мактаби ва Окаяма префектураси та'лим кенгашига қарашли битта давлат о'рта таʻлим мактаби мавжуд.

Манбалар