Sevda Altunoluk
Севда Алтунолук (туркча: Севда Алтунолук — Туркиялик паралимпия спортчиси ва голболчи. Икки карра Паралимпия чемпиони. Анқаранинг „Енимаҳалле Беледиеспор“ клуби ва Туркия терма жамоасида тўп суради. Севда Алтунолук бир неча бор энг яхши тўпурар совринини қўлга киритган. Севда 2021-йилда ББCнинг 100 нафар аёл рўйхатига киритилган[1][2].
| Севда Алтунолук | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1994-Йил 1-апрел Туркия |
Ҳаёти
Севда Алтунолук 1994-йил 1-апрелда туғилган. Асли Токатликда туғилиб ўсган[3][4]. Унинг синглиси Севтап Алтунолук ҳам голболчи ҳисобланади[5].
Спортдаги карераси
Клубдаги фаолияти
Алтунолук голбол ўйнашни 12 ёшида бошлаган[6]. Севда Анқаранинг „Митҳат Энc Горен Калплер“ номли кўзи ожизлар спорт клубида ўйнаган[7][8]. Кейин „Енимаҳалле Беледиеспор“ клубига кўчиб ўтаган[6][9][10]. Унинг ҳозирги жамоасини голбол бўйича эркаклар жамоаси аъзоси Экрем Гундоғду бошқаради. Севда бир неча бор мамлакат миқёсида энг яхши тўпурар сифатида эътироф этилган.
Халқаро фаолияти
Алтунолук Туркия аёллар голбол жамоаси таркибида халқаро мусобақаларда қатнашади. 2010-йилда Эскишеҳир турнирида Севда Б дивизионида голбол бўйича аёллар ўртасидаги Европа чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритади. 2012-йил Асcоли Пиcенода бўлиб ўтган голбол бўйича Европа чемпионатида у олтин медални қўлга киритди ва 27 гол билан тўпурарлар пойгасида етакчиликни сақлаб қолиб мусобақанинг энг яхши ўйинчиси сифатида қайд этилди[11]. 2013-йилда Настоладаги Пажулаҳти ўйинларида олтин медални қўлга киритган ҳолда энг яхши тўпурар бўлади. Алтинолук 2013-йилда Малмёда бўлиб ўтган Малмё Ладй Интер Cуп мусобақасида 18 та гол уриб, энг яхши тўпурар бўлган эди, гарчи унинг жамоаси атиги тўртинчи ўринни эгаллаган бўлсада. Кейинги йили ўша турнирда жамоа бронза медалини қўлга киритди ва Севда 17 гол билан тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади. 2015-йилда у Каунасда бўлиб ўтган турнирда А дивизионида голбол бўйича Европа чемпионатида олтин медални қўлга киритади.
Манбалар
- ↑ „ББC 100 Wомен 2021: Wҳо ис он тҳе лист тҳис еар?“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2021-йил 7-декабр). 2021-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-декабр.
- ↑ Гоалбалл плаер Севда Алтунолук: 'И ам тҳе wорлд’с бестъ (видео), ББC Неwс, 9 Деc 2021
- ↑ „Гоалбалл - Алтунолук Севда“ (эн). Токё2020.орг. Токё Органисинг Cоммиттеэ оф тҳе Олймпиc анд Паралймпиc Гамес. 2021-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
- ↑ „Милли Такıмıмıз Токат'та гüç деполуёр“ (тр). Тпкат Генçлик ве Спор İл Мüдüрлüğü. 2022-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ „Голболун Кралиçэси, Кардеşийле Ени Şампиёнлуклар Ҳедефлиёр“ (тр) (2018-йил 27-сентябр). 2021-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
- ↑ 6,0 6,1 „Енимаҳалле Şампиёнлар Етиşтириёр“ (тр) (2014-йил 7-октябр). 2021-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
- ↑ „Гоалбалл Милли Такıм Листеси“ (тр). Тüркие Фöрме Энгеллилер Спор Федерасёну (2009-йил 1-январ). 2016-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 31-май.
- ↑ „Гöрен Калплер’ин турнува баşарıсı“ (тр) (2012-йил 9-июл). 2016-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
- ↑ „Енимаҳалле’нин гуруру Севда“ (тр) (2013-йил 29-январ). 2021-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
- ↑ „Енимаҳалле Беледиеси'нден Çифте Купа“ (тр) (2014-йил 7-октябр). 2021-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
- ↑ „ИБСА Эуропеан Гоалбалл Чампионшипс 2012“ (эн). ИБСА. 2016-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 31-май.