Severus Snape
Северус Снапе – Жоанна Кетлин Роулингнинг "Гарри Поттер" китоби ва филми серияларидаги муҳим қаҳрамонлардан бири. Биринчи бешта романда у Хогварцда сеҳрли дамламалар фани ўқитувчиси бўлиб фаолият олиб борган, олтинчи китобда „Қора кучларга қарши ҳимоя“ фанидан дарс беради, еттинчи китобда эса Хогварц директори бўлади. Снапе доимо Гарри Поттерга нисбатан салбий муносабатда бўлиб, бу унинг Гаррининг отаси Жамес Поттер билан ўртасидаги зиддият билан боғлиқ. Снапенинг характери сирли бўлиб, унинг ҳаёти ва садоқати ҳақида кўплаб сирлар воқеалар давомида очилади.
Снапенинг вафоти, Лорд Волдеморт томонидан ўлдирилиши билан боғлиқ бўлиб, бу вақтда унинг ўтмиши ва Лилй Поттер (Гарри Поттернинг онаси) бўлган севгиси ҳақида маълумотлар очилади. У бу севгиси учун Волдемортнинг иттифоқидан воз кечиб, Албус Дамблдор ва Феникс жамияти учун икки томонлама агентга айланганлиги, бу характерининг энг асосий жиҳатларидан биридир.
Снапе характери ўқувчилар ва танқидчилар томонидан кенг мақтовга сазовор бўлган. Роулинг уни „аъло характер“[1] деб атаган ва энг севимли характерларидан бири бўлганлигини такидлаган. "Тҳе Wашингтон Пост" журналисти Элизабетҳ Ҳанд, Снапе ҳаётини „Роулингнинг энг ачинарли, ажабланарли ва қониқарли характери“ деб таърифлаган. Актёр Алан Риcкман Снапе ролини 2001-2011 йилларда барча саккиз филмда ижро этган.
Характернинг ривожланиши
Интервюларнинг бирида: Роулинг уни „антиқа қаҳрамон“ деб атаган бўлиб, бу характерни яратишда у болалигида ўзи ёқтирмаган ўқитувчисидан илҳомланган[2]. У Снапени шафқациз ўқитувчи сифатида таърифлаган[3], лекин шу билан бирга унинг дарс беришдаги самарадорлигини ҳам эътироф этган. Снапе яратилишида ҳақиқий шахслардан, масалан, Роулингнинг кимё ўқитувчиси Жоҳн Неттлешипдан наъмуна олинган[4]. Ж. К. Роулинг бошқа қаҳрамонларга нисбатан Снапе ҳақида камроқ очиқ гапирган, чунки унинг ҳақиқий содиқлиги ва мотивлари фақат сўнгги китобда очилади. Бироқ, Роулинг бир неча бор Снапенинг муҳим роли ҳақида огоҳлантириб, одамларни „Снапени кузатишда давом этишлари керак“лигини таклиф қилган. 1999-йилда Снапенинг севгиси, ҳаёти ва унинг характеридаги саволга жавобан Роулинг бу ҳақда олдиндан билганини айтиб ўтган. Шунингдек, Азкабан маҳбуси чоп этилгандан сўнг, бир аёл фанат Снапени Лилй Эвансни севганини тахмин қилганини айтган.
Серия якунлангандан сўнг, Роулинг Снапе ҳақида очиқ гапира бошлади ва унинг характеридаги ўсиш билан Албус Дамблдор[5] ўртасидаги контрастни муҳокама қилди. Роулинг „сериянинг асоси Дамблдор ва Снапе ҳикоясидир“ деди ва Снапе охир-оқибат ижобий қаҳрамонга айланишини ҳар доим билганини тасдиқлади. Шунингдек, у Снапенинг ҳикояси давомида уни эҳтиёткорлик билан режалаштирганини айтди. Еттинчи китобда барчаси очилиб, сиз Снапенинг мотивларини тушунасиз. „Китоблар давомида бу воқеаларга қаратилган саволларга жавобни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим, чунки ҳар бир нарсани бирдан ошкор қилиб бўлмасди. Агар буни охиригача кашф қилганимда, ўқувчига нисбатан бу адолацизлик бўларди“ дейди ёзувчи. Роулинг яна бир интервюсида Снапенинг кечирилишин истаганини айтиб ўтди. „Снапе мураккаб инсон эди… у хато қилган инсон эди, бизнинг барчамиз каби“, Гарри охир-оқибат Снапенинг яхшилигини билади ва уни кечиради.[6]
Образ
Романлар
Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши
Снапе "Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши"да, Гарри Хогварцга келганидан сўнг тезда пайдо бўлади. У мактабнинг сеҳрли дамламалар фани оқитувчиси бўлади, „у қора санъатларга қарши ҳимоя фани ўқитувчилик курсисини жуда хоҳлайди“ деган кенг тарқалган миш-мишлар мавжуд болган[7][8]. Снапе ўзи бу миш-мишни "Гарри Поттер ва Феникс жамияти"да тасдиқлайди. Снапе – хафагарчилик ва ёвузликни ифодалайдиган ўқитувчи бўлиб, у Гаррига тез-тез қаттиқ ва камситувчи шамалар қилади. У тезда китобдаги асосий душманга айланади, чунки Гарри уни ҳикматлар тошини ўғирлашда ва уни ўлдиришга ҳаракат қилишда гумон қилади. Китобнинг фақат энг юқори нуқтаси Профессор Қуирреллнинг Лорд Волдеморт билан иттифоқда эканлигини ва ҳақиқий душман эканлигини очиб беради. Аслида Снапе Қуирреллга шубҳа билан қараб, бутун китоб давомида Гарри учун ғамхўрлик қилган.[9] Охирги бобда, Дамблдор Гаррининг отаси Жамес Снапени талабалик пайтида қутқаргани сабабли, уларнинг иккаласи бир-бирини ёмон кўрганига қарамай, Снапе Гарри учун мас’улиятни ҳис қилгани айтиб ўтган. Охирги китобда бу тўлиқ ҳикоя эмаслиги очилади. Ҳар ҳолда, Қуирреллнинг ҳақиқий роли очилгандан кейин ҳам, Гарри Снапега нисбатан шубҳа ва нафрат ҳисларини сақлайди, ва уларнинг муносабати доимий равишда ўз кучида қолади. Снапенинг Гаррига нисбатан муносабати ҳам ўзгармайди.
Гарри Поттер ва махфий ҳужра
''Гарри Поттер ва махфий ҳужра''да Снапе кичик ролда бўлади, у Гилдерой Локҳартга Хогварцнинг қисқа муддатли дуэл клубини назорат қилишда ёрдам беради[10], аммо асосий сюжет билан кам алоқаси бор. Дуэл клубида қатнашаётганда, Гарри Снапедан „Эхпеллиармус“ сеҳрини кўриб, уни ўрганади, бу сеҳр кейинги китобларда муҳим рол ўйнайди.
Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси
"Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси"да Снапе ўзининг дамламалар бўйича маҳоратини намойиш этиб, янги қора санъатларга қарши ҳимоя профессори Ремус Лупин учун мураккаб „Wолфбане“ дамламасини тайёрлайди[11]. Учинч китоб давомида Снапе, Лупин Гаррининг тутинган отаси Сириус Блакни Хогварц қмактабига киритишга ёрдам бераётганига шубҳа қилади. Сириус, Петер Петтигрев ва бегуноҳ одамларни ўлдиришда (кейинчалик нотўғри эканлиги маълум бўлади) ва Поттер оиласининг яширин жойини Волдемортга ошкор қилишда айбланган. Бу гумон Сириуснинг Лупин ва Гаррининг отаси Жамес билан дўстлигидан келиб чиқади. Китобнинг энг муҳим жойларидан бирида Снапе Сириусни ушлашга ҳаракат қилади, лекин Сириус Гаррининг ёрдами билан қочиб кетади. Снапе бу ҳолат ҳақида Дамблдорга маълумот беради ва Гарри ва Лупин жазоланишмаганида, Снапе бутун мактабга Лупиннинг бўри одам эканлиги ҳақида ошкор қилиб, уни лавозимидан бўшашига мажбур қилади[12].
Бу қисмда Снапе ва Жамес ўртасидаги боғлиқлик ҳақида кўпроқ маълумотлар айтиб ўтилган. Мактабда ўқиётганларида Сириус бир вақтлар Снапени Лупин бўри одамга айланган вақтида уминг олдига кириши учун алдашга ҳаракат қилган. Жамес хавфни сезиб, Снапени тўхтатиб, унинг ҳаётини сақлаб қолади. Бу биринчи китобнинг охирида Дамблдор тилга олган ҳодиса. Бироқ Снапе Жамеснинг ҳаракатларини ўз манфаатлари учун, ўқишдан четлатилмаслик мақсадида қилинган деб ҳисоблайди.[13].
Гарри Поттер ва аланга кубоги
"Гарри Поттер ва аланга кубоги" тўртинчи романда Северус Снапенинг роли аввалги уч китобдаги каби катта ўзгаришларга эга эмас. Гарри кутилмаганда Уч сеҳргар турнирига қўшилганда Снапе жуда ғазабланади. Кейинчалик, Гарри Дамблдорнинг хотиралари тўлдирилган идишга тасодифан тушиб, бир нечта Волдемортнинг ёрдамчиларининг суд жараёнларини кўради. Бир пайтлар Снапе Игор Каркарофф томонидан Волдемортнинг ёрдамчиси сифатида айбланади, аммо Дамблдор Снапени ҳимоя қилади ва у авваллари ҳақиқатдан ҳам Волдемортнинг ёрдамчиси бўлганлигини тан олса ҳам, Волдемортнинг ўлимидан олдин Дамблдор томонга ўтганлигини ва Волдемортга қарши жосус бўлганини айтади. Дамблдоэ кейинчалик Гаррига Снапенинг ҳақиқатдан ўзи томонига ўтганини таъкидлайди, лекин бу маълумотни рост эканлигини қаердан билишини Дамблдор айтишдан бош тортади, „бу маълумот Профессор Снапе ва мен ўртамиздаги масала“ деб жавоб беради[14] .
Китоб охирида Дамблдор, сеҳргарлар вазири Корнелиус Фуджни Волдемортнинг қайтганига ишонтиришга ҳаракат қилади. Далил сифатида Снапе Фуджга қўлидаги қайта тикланган ажал белгисининг татуировкасини кўрсатади. Шундан сўнг, Дамблдор томонидан унга махфий вазифа берилади. Бу вазифа, "Гарри Поттер ва Феникс жамиятида" таклиф қилинган ва „Гарри Поттер ва тилсим шаҳзодаси“ қисмида маълум бўлганидек, Волдемортнинг ёрдамичилари сафига қайтиш ва Волдемортга қарши иккинчи марта агент сифатида жосуслик қилишдир, бу вақт ичида Волдеморт номидан Дамблдорга нисбатан жосуслик қилишни бошлайди.
Гарри Поттар ва Феникс жамияти
Бешинчи романда, "Гарри Поттер ва Феникс жамияти"да, Снапе янада муҳим ролга қайтади. Волдеморт тўлиқ жисмоний ҳолатга қайтгач, Снапе Дамблдор учун икки баробар кўпроқ фаолият кўрсатадиган агент сифатида ишлашда давом этади[15]. Мактаб бошланишидан олдин яширин қароргоҳда Феникс жамиятига ҳисобот бераётган Снапе кўринади[16]. У яширин қароргоҳни эгаллаган Сириус билан жуда зиддиятли муносабатда бўлади (қароргоҳ Сириуснинг уйи бўлади). Снапе Сириусни унинг қочқин номи сабабли Фениксда фаол рол ўйнай олмаслиги билан ҳақорат қилади. Гарри кейинчалик бу ҳақоратлар Сириуснинг хавфли таваккал қилишга сабаб бўлганини ҳис қилади[17]. Мактабда Снапенинг Феникс жамиятига бўлган садоқати Гаррига нисбатан нафратини ўзгартирмайди.
Китобнинг кейинги қисмида Дамблдор Снапедан Гаррига Оклуменсиядан дарс беришни сўрайди, яъни онгни ташқи аралашув ёки таъсирдан ҳимоя қилиш[17] . Бу машқлар уларнинг ўзаро душманлиги сабабли қийинлашади ва Гарри Снапе хотиралари жамланган идишидан Снапенинг энг ёмон болалик хотираларидан бирини рухсациз кўргани учун муддатидан олдин тугайди. У Снапени Жамес ва Сириус томонидан ҳақорат қилинганини ва Гаррининг онаси Лилйни „Мудблоод“ (жуда ҳақоратли атама) деб атаган хотирасини кўради. Лекин охирги китобда Снапе ва Лилй ўртасида бу тўқнашувдан олдин яқин дўст бўлишгани маълум бўлади.
Роман охирига яқин, мактабнинг сиёсий тайинланган раҳбари Долорес Умбридге Гаррини қўлга олиб, Дамблдорнинг қаерда эканлигини сўрайди. У Снапени чақириб, Грридан яшираётган маълумотларини ошкор қилиш учун сеҳрли ҳақиқат дамламасини тақдим этишини талаб қилади. Снапе Умбридгега дамламани беради ва унинг дамламаси бошқа йўқ эканлигини, тугаганини айтади. Кейинчалик маълум бўлишича, Снапе аслида Умбридгега сохта дамламани берган. Снапе кейин Гаррининг Сириуснинг қўлга олингани ҳақида сирли огоҳлантиришини бошқа Феникс аъзоларига етказади, бу эса уларни вазирликда қутқаришга имкон беради[18]. Гарри ҳали ҳам Снапени Сириуснинг ўлишида қисман айблайди, чунки Снапенинг ҳақоратлари Сириусни жангга қўшилишига ундаган деб ҳисоблайди.
Гарри Поттар ва зоти паст шаҳзода
"Гарри Поттар ва зоти паст шаҳзода"нинг иккинчи бобида Нарcисса ўғли Дракога Волдеморт томонидан қийин бир вазифа берилганини Снапега айтади ва Снапени бузилмас қасамёд билан қасам ичишга мажбур қилади, у Дракони ҳимоя қилади, Дракога Волдемортнинг вазифасини бажаришда ёрдам беради ва Драко муваффақияцизликка учраганида, ўзи вазифани якунлайди. Беллатрих унинг садоқати борасида иккиланишда бўлади ва Снапе Волдеморт тонга қайтганидан бери шубҳалари борасида иш олиб боради. Волдеморт ва унинг ёрдамчилари Снапенинг Дамблдорнинг ишончини қозониши ва ҳимоясини олиши, уни Азкабандан сақлаб қолган, деб ҳисоблар эди[19].
Хогварцда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ўтказиладиган зиёфатда Дамблдор Снапени янги ''Қора кучларга қарши ҳимоя'' профессори деб э’лон қилади. Ҳораcе Слугҳорн, ўзининг Хогварц йилларида Снапега дарс берган собиқ ўқитувчи, нафақадан қайтиб, Снапенинг сеҳрли дамламалар профессори лавозимини эгаллайди. Снапе энди сеҳрли дамламалар бо'йича дарсни бермагани сабабли, Гарри Слугҳорннинг синфига ёзилади ва янги китоби келгунча эски бир дарсликдан фойдаланиб туради. Гарри дарсликда нома’лум талаба томонидан келтирилган турли қо'шимча ма'лумотларни ва дамламалар бо'йича ёзувларни топади ва китобнинг асл дамлама тайёрлаш кўрсатмаларидан ко'ра сезиларли даражада яхши эканлигини пайқаб қолади. Китобда "Зоти паст шаҳзоданинг мулки" деб ёзилган бо'лади. Бу ёзувлар Гаррининг сеҳрли дамламалар дарсидаги муваффақиятини оширади ва у Слугҳорнни ҳайратга солади. Снапе, „Мен Поттерга бирор нарса ўргата олганимни ҳеч қачон ҳис қилмаганман“ деб таъкидлаган ҳолда, ГаррИнинг дамламалар тайёрлашдаги янги муваффақиятидан шубҳаланади[20] .
Кейинчалик, Драко билан жанжал пайтида Гарри ''зоти паст шаҳзода''нинг "Душманлар учун" деб белгиланган сеҳридан фойдаланади ва бу сеҳр туфайли Драконинг юзи ва кўкрагида о'г'ир жароҳат ҳосил бо'ади. Снапе жанжал содир бо'лган жойга етиб бориб, Дракони даволайди ва сўнг Гарридан сеҳр ҳақида сўрайди, Гаррининг онги орқали о'ша дарсликни ундан олиш учун Легилименcйдан фойдаланади. Снапе Гарридан сеҳрли дамламалар тайёрлаш дарслигини кўрсатишни талаб қилганида, Гарри зоти паст шаҳзоданинг китобини яширади ва унинг о'рнига до'сти Роннинг дарслигини беради. Драко билан жанг ва Гарри дарслик ҳақида ёлғон гапираётганини билган Снапе Гаррига йилнинг сўнгги Квиддитч ўйини пайтида жазони белгилайди[21].
Гарри Хогварцдан Дамблдор билан Волдемортнинг руҳининг бир қисми яширилган руҳдон топишга боради. Гарри Профессор Трелавнейдан Снапе башоратни эшитгани ва уни Волдемортга айтганини, бу эса Волдемортнинг Гарри ва унинг ота-онасини қидиришига сабаб бўлганини билиб олади. Гарри Снапега ишонмаслигини ва сабабларини ғазаб билан айца ҳам Дамблдор Снапега ишонишини таъкидлайди. Волдемортнинг руҳдонини олиб қайтгандан сўнг, Гарри ва Дамблдор мактабнинг астрономия минорасига чиқади. Руҳдоннинг ҳимоя сеҳрларидан оғир шикастланган Дамблдор Гарри учун Снапени чақиришини айтади, лекин Гарри чиқиб кетишга улгурмади, Драко тўсатдан келади ва Дамблдорни ўлдириш буйруқини бажаришга тайёр туради. Уни бошқа Волдемортнинг издошлари ва Снапе яқинидан кузатиб туради. Снапе режага мувофиқ қотилликни тўхтатиб, ўзи мактаб раҳбарини ўлдиради[22]. Гарри, Дамблдор томонидан ҳимоя қилиниш учун кўринмас қилинган ҳолда, қотилликни кўради ва Дамблдор ўлгандан сўнг сеҳрдан қутулиб чиқади. Ғазабланган ҳолда, у Снапе, Драcо ва Волдемортнинг ёрдамчиларини қасрдан қочаётган пайтда таъқиб қилади. Снапе Гаррининг сеҳрларига осонлик билан қарши ҳимояланади ва Гаррининг хатоларини масхара билан кўрсатади, лекин ҳеч қачон жавоб бермайди. Қарама-қаршилик пайтида, Снапе ўзини „Зоти паст шаҳзода“ деб танитади (у маггл Тобиас Снапе ва тоза қонли сеҳргар Эилеэн Принcенинг ўғлидир).
Дамблдор ва Снапе ўртасидаги тўлиқ муносабатлар ва Снапенинг ҳаракатлари сабаби охирги китобгача номаълум бўлиб қолади. Роулинг интервюда, сериядаги бу нуқтада Гарри ва Снапе ўртасидаги муносабат „шунча шахсий бўлиб қолганини“ таъкидлаган[23].
Гарри Поттер ва Ажал туҳфалари
''Гарри Поттер ва Ажал туҳфалари'' қисмида Волдеморт ва унинг одамлари сеҳргарлар дунёсига янада кучлироқ та'сир о'тказишади. Снапе Хогварц директори этиб тайинланади, Волдемортнинг ёрдамчилари Алеcто ва Амйcус Cарроw эса Хогварц ходимлари сифатида тайинланади. Роман асосан Гарри ва унинг до'стлари ва мактабдан ташқаридаги воқеаларга қаратилган, шунинг учун Снапе дастлаб ко'п намоён бо'лмайди. Китоб давомида Годрик Грйффиндор қиличини о'г'ирлашга ко'п уринилгани сабабли Снап уни Гринготц сеҳргарлар банкида сақланиши учун жо'натганини аниқлашади. Аммо, кейинроқ бу қилич фақат нусха эканлигини билиб қолишади. Кейинчалик, Гарри ва Рон ҳақиқий қилични оҳу ко'ринишидаги Патронус туфайли топишади. (Китоб охирида Гарри бу Снапенинг Патронуси эканлигини, у Гаррининг онаси Лилийнинг Патронусига о'хшаш шаклда эканлигини, бу эса унинг Лилийга нисбатан умрбоқий севгиси белгиси эканлигини ва Дамблдор Снапедан Гаррининг қилични топишига ёрдам беришни со'раганини тушунади.)
Мактаб йили охирига келганда, профессорлар МcГонагалл, Флитwиcк ва Спроут Снапени мактабдан қочишга мажбур қилишади. Волдеморт Снапен ''Қичқириқ'' уйига чақиради. Снапенинг о'лими уни ажал туҳфаларининг сеҳрли таёқчасининг эгаси қилиши ҳақидаги ното'г'ри тушунчаси сабабли Волдеморт Снапени о'лдиради ва унинг илони Нагини Снапени бо'йинидан чақиб олади. Снапе со'нги дақиқаларида ба'зи хотираларини Гаррига беради ва уларни ко'риши кераклигини айтади. О'лаётган Снапе Гарридан унинг ко'зларига қарашини со'райди, чунки Гаррининг ко'злари онаси Лилийнинг ко'зларига о'хшайди ва Снапе бу ко'зларни охирги ко'рган нарсаси бо'лишини хоҳлайди.
Снапенинг хотираларидан Гарри Снапенинг болалик даврини кўради ва унинг кимга садоқатли эканини билиб олади. Гарри Снапе ва Лилий бир-бирига болалигида дўст бўлганини билади. Хогварцга келгач, сараловчи шляпа Снапени Слйтҳерин факултетига ва Лилийни Грйффиндор факултетига жойлаштиради. Улар бир неча йил дўст бўлиб қолишади. Лекин дўстлик Снапенинг Лилийни зоти паст деб аташи билан якунланади. Бу ажралишга ва Снапенинг Лилийнинг эри Жамес Поттерга нисбатан чуқур душманлигига қарамай, Снапебутун умри давомида Лилийни севади.
Хотираларда, шунингдек, Снапе Волдемортнинг ёрдамчиси сифатида Волдемортга Сйбилл Трелаwней томонидан айтилган бир башоратни ошкор қилгани кўрсатилади, бу эса Волдемортни уни олдини олиш учун Гарри ва унинг ота-онасини ўлдиришга ундайди. Снапе, бу башоратни Лили ва унинг оиласига тааллуқли эканини кеч тушуниб, Волдемортдан Лилийни ўлдирмаслигини сўрайди. Лилийни қутқариш учун у Дамблдорга яқинлашади, ўз ҳаракатларини тан олади ва уларни ҳимоя қилишни илтимос қилади. Бунинг эвазига, Снапе сирли равишда Дамблдор ва Феникс жамияти билан Волдемортга қарши икки томонлама агент сифатида иттифоқ тузади, ўз хиёнатини Волдемортдан яшириш учун Оклуменсия кучларидан фойдаланади. Бироқ, Снапе Дамблдордан Лилийга бўлган севгисини (у томонига ўтганлиги сабабли) сир сақланишини талаб қилади, айниқса Гарри учун. Чунки у Гаррига нисбатан турли ҳисларни ҳис қилади (Гарри унга Лилий Поттерга бўлган севгиси ва унинг ўлими, шунингдек Жамес Поттерга бўлган душманлигини эслатади). Дамблдор умри давомида бу сирни сақлайди. Снапе Лилийни ҳимоя қилишга ҳаракат қилган бўлса-да, у Лилийнинг Волдеморт қўлидан ўлим топишида ўзини айбдор ҳис қилади.
Снапенинг хотираларида Гарри Дамблдорнинг о'лимининг асл сабабларини ҳам ко'ради. Волдемортнинг руҳдонини ё'қ қилишга уринган пайтда Дамблдорнинг қо'ли қаттиқ кучли афсундан шикастланади. Снапенинг ''Қора кучлар''га қарши билимлари Дамблдорнинг қо'лидаги лан'ат танасига тарқалишининг олдини олишга имкон беради, лекин у бир йил ичида о'лиши мумкин эди. Волдеморт Дракога Дамблдорни о'лдиришни буюрганини билган Дамблдор Снапедан о'зини о'лдиришни со'райди. Снапе иккиланади, ҳатто бундай ҳаракат о'зининг руҳиятига қандай та'сир қилиши ҳақида со'райди, Дамблдор эса бу инсоннинг руҳига қотиллик каби зарар бермаслигини назарда тутади. Шунга қарамай, улар иккаласи ҳам Снапенинг аввалги китобда Нарcиссага қасам ичганидан қочиб қутилиши мумкин эмаслигини билишади. Снапе Дамблдорнинг со'раганига рози бо'лади. Снапенинг хотиралари Гарри учун Волдемортнинг охирги маг'лубиятини та'минлаш учун зарур ма'лумотларни тақдим этади, бу эса Снапе ва Дамблдор о'ртасидаги суҳбатлар шаклида бо'лади.
Роулинг бир интервюда Снапе ўлганидан кейин унинг расми дарҳол директорларнинг расмлари қаторига қўйилмаслигини айтган, чунки у ўз лавозимини тарк этмаган. Аммо, у Гарри Снапенинг ҳақиқий садоқатини ва қаҳрамонлигини сеҳргарлар дунёсига танитишини ва унинг расми ўрнатилиши учун курашганинга умид қилганини айтиб ўтади[24]. Бошқа бир интервюда Роулинг Снапенинг ўтмишини муҳокама қилди ва у биринчи китобни ёзганидан бери Снапенинг тақдирини режалаштирганини, чунки бутун серия унинг атрофида қурилганлигини ва уни еттинчи китобнинг энг муҳим қаҳрамонларидан бири деб ҳисоблаганини айтди.
Манбалар
- ↑ „Роулинг Снапе ҳақида“. зоти паст шаҳзода. 2011-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 28-сентябр.
- ↑ „Ж.К. Роулинг интервюси транскрипти“. Тҳе Cоннеcтион. WБУР Радио (1999-йил 12-октябр). 2011-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 28-сентябр.
- ↑ „Барнес ва Нобле ва Ж.К. Роwлинг билан Яҳоо суҳбат“. барнесанднобле.cом (2000-йил 20-октябр). 2018-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 28-сентябр.
- ↑ Фрасер, Линдсай. Ж.К. Роулинг билан суҳбатлар. Неw Ёрк: Счоластиc, 2001 — 21-бет. ИСБН 978-0-439-31455-8. Қаралди: 2024-йил 28-сентябр.
- ↑ Адлер, Шаwн „Гарри Поттер" муаллифи Ж.К. Роулинг Л.А. талабалари билан учрашади ва келажак режалари ҳақида фикр юритади.“. МТВ Неwс (2007-йил 15-октябр). 02.10.25да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 14-ноябр.
- ↑ Виэира, Мередитҳ „Гарри Поттер: Сўнгги Боб“. Дателине. НБC (2007-йил 29-июл). 2008-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 28-сентябр.
- ↑ Роwлинг, Ж. К. „Тҳе Сортинг Ҳат“, . Ҳаррй Поттер ва ҳикматлар тоши. Блоомсбурй, 1997. ИСБН 0747532699.
- ↑ Роwлинг, Ж. К. „Эдуcатионал Деcреэ Нумбер Тwентй-Фоур“, . Ҳаррй Поттер ва Феникс жамияти. Блоомсбурй, 2003. ИСБН 0747551006.
- ↑ Роwлинг, Ж. К. „Тҳе Ман wитҳ Тwо Фаcес“, . Ҳаррй Поттер ва ҳикматлар тоши. Блоомсбурй, 1997. ИСБН 0747532699.
- ↑ Роwлинг, Ж. К. „Тҳе Дуэлинг Cлуб“, . Ҳаррй Поттер ва махфий ҳужра. Блоомсбурй, 1998. ИСБН 0747538492.
- ↑ Роwлинг, Ж. К. „Флигҳт оф тҳе Фат Ладй“, . Ҳаррй Поттер ва Азкабан маҳбуси. Блоомсбурй, 1999. ИСБН 0747542155.
- ↑ Роwлинг, Ж. К. „Оwл Пост Агаин“, . Ҳаррй Поттер ва Азкабан маҳбуси. Блоомсбурй, 1999. ИСБН 0747542155.
- ↑ Роwлинг, Ж. К. „Моонй, Wормтаил, Падфоот, анд Пронгс“, . Ҳаррй Поттер ва Азкабан маҳбуси. Блоомсбурй, 1999. ИСБН 0747542155.
- ↑ Роwлинг, Ж. К. „Тҳе Пенсиэве“, . Ҳаррй Поттер ва Аланга кубоги. Блоомсбурй, 2000. ИСБН 074754624Х.
- ↑ Роwлинг, Ж. К. „Тҳе Сеэр Оверҳеард“, . Ҳаррй Поттер ва тилсим шаҳзодаси. Блоомсбурй, 2005. ИСБН 0747581088.
- ↑ Роwлинг, Ж. К. „Нумбер Тwелве, Гриммаулд Плаcе“, . Ҳаррй Поттер ва Феникс жамияти. Блоомсбурй, 2003. ИСБН 0747551006.
- ↑ 17,0 17,1 Роwлинг, Ж. К. „Оccлуменcй“, . Ҳаррй Поттер ва Феникс жамияти. Блоомсбурй, 2003. ИСБН 0747551006.
- ↑ Роwлинг, Ж. К. „Тҳе Лост Пропҳеcй“, . Ҳаррй Поттер ва Феникс жамияти. Блоомсбурй, 2003. ИСБН 0747551006.
- ↑ Роwлинг, Ж. К. „Спиннер'с Энд“, . Ҳаррй Поттер ва тилсим шаҳзодаси. Блоомсбурй, 2005. ИСБН 0747581088.
- ↑ Роwлинг, Ж. К. „Тҳе Унбреакабле Воw“, . Ҳаррй Поттер ва тилсим шаҳзодаси. Блоомсбурй, 2005. ИСБН 0747581088.
- ↑ Роwлинг, Ж. К. „Сеcтумсемпра“, . Ҳаррй Поттер ва тилсим шаҳзодаси. Блоомсбурй, 2005. ИСБН 0747581088.
- ↑ Роwлинг, Ж. К. „Тҳе Лигҳтнинг-Струcк Тоwер“, . Ҳаррй Поттер ва тилсим шаҳзодаси. Блоомсбурй, 2005. ИСБН 0747581088.
- ↑ „Тҳе Леакй Cаулдрон анд МН Интервиэw Жоанне Катҳлеэн Роwлинг – Парт 1“. Тҳе Леакй Cаулдрон (2007-йил 28-июл). Қаралди: 2024-йил 12-октябр.
- ↑ „Трансcрипт оф wебчат wитҳ Ж.К. Роwлинг“. тҳе-леакй-cаулдрон.орг (2007-йил 30-июл). 2007-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-октябр.