Будапештда севги қулфлари.

Севги қулфи — забор, дарвоза ёки бошқа шунга ўхшаш жамоат обектига абадий севги тимсоли сифатида жуфтликлар иладиган қулф.[1] Мангу севги рамзи сифатида қулф илиш дунёнинг кўп шаҳарларида удумга айланган.[1]

Тарихи

Сеулда севги қулфлари.

Севги қулфларининг келиб чиқиши ҳақида турли хил фикрлар мавжуд. Европада севги қулфлари 2000-йилларда пайдо бўла бошлади.[2] Ҳар бир жойда севги қулфлари илиш удуми пайдо бўлишига турли хил сабаб бор ва кўп жойларда бу удумнинг пайдо бўлиш сабаби ёритилмаган. Шундай бўлса ҳам, Римда жойлашган Понте Милвио кўпригига севги қулфлари илиш удуми пайдо бўлишига италян ёзувчиси Федериcо Моccианинг „И Wант Ёу“ („Сени истайман“) китоби сабаб бўлган. Автор бу китобни кейинчалик „Ҳо воглиа ди те“ номи билан экранлаштирган.[3][4] Венгрия пойтахти Будапештда жойлашган Эрзсéбет майдонида ҳам севги қулфлари илиш учун махсус мослама ўрнатилган.[5] Будапештда қулфни илган жуфтларнинг аксари калитни Дунай дарёсига ирғитишади.

Сербияда жойлашган Мост Лжубави кўпригига (айнан „Севги кўприги“ — севги қулфлари сабаб шундай номланади) севги қулфлари илиш удуми Иккинчи жаҳон урушидан аввал пайдо бўлган. Врнжаčка Банжалик маҳаллий ўқитувчи Нада Релжа исмли офицерни севиб қолади. Иккаласи бирга бўлишга қарор қилишганидан кейин Релжа Грецияга урушга кетади ва ўша ерда бошқа аёлни севиб қолади. Шу сабаб Релжа ва Наданинг фотиҳаси бекор қилинади. Нада бу зарбадан ўзига келмайди ва бироз вақтдан кейин бахцизлиги сабаб ҳаётдан кўз юмади. Врнжаčка Банжалик қизлар севгилиларини ҳимоя қилиш учун ўз исмлари билан севганларининг исмларини қулфларга ёзиб Нада ва Релжа учрашиб юрган кўприкка ила бошлашади.[6][7]

Севги қулфлари билан боғлиқ афсоналар ва ишонишлар

Баъзи жойларда севги қулфлари ҳақида афсоналар ва турли ишонишлар мавжудга келган.

  • Тайваннинг Фенгюан вилоятиида шаҳарнинг поезд стансияси яқинидаги ўтиш йўлига илинадиган қулфларни одатда жуфт қилиб илишади. Бу қулфларни „тилак қулфлари“ деб номлашади. Маҳаллий афсонага кўра, пастдан ўтган поездлардан чиққан магнит майдони қулфларда қувват пайдо бўлишига ва орзуларнинг амалга ошишига олиб келади.[8]
  • Уругвай пойтахти Монтевидеода жойлашган фантан олдига инглизча ва испанча „Бу ёш фантан афсонасига кўра икки севишганнинг исмлари ёзилган қулф илинса улар бирга шу фантанга қайтишади ва уларнинг севгиси абадий қулфланади.“ (инглизча: „Тҳе легенд оф тҳис ёунг фоунтаин теллс ус тҳат иф а лоcк wитҳ тҳе инитиалс оф тwо пеопле ин лове ис плаcед ин ит, тҳей wилл ретурн тогетҳер то тҳе фоунтаин анд тҳеир лове wилл бе форевер лоcкед.“) деб ёзилган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Энулесcу, Дана. „Роме маёр ин 'лове падлоcк' роw“. ББC (2007-йил 1-март). Қаралди: 2011-йил 19-август.
  2. ↑ Лонг, Лоуиса. „Лове-лоcкс ретурн то тҳе бридгес оф Парис“. Тҳе Индепендент (2011-йил 6-июн). 2011-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 19-август.
  3. ↑ Иан Фисчер (2007-08-06), „Ин Роме, а Неw Ритуал он ан Олд Бридге“, Неw Ёрк Тимес, қаралди: 2010-08-09
  4. ↑ Деметри, Жустин. „Тҳе Бридге оф Лове ин Роме“. Лифе ин Италй .cом. 2018-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 19-август.
  5. ↑ Ҳоwард, Черйл „Лоcк Ин Ёур Лове ин … Будапест“. 2013-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-январ 2013-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-01-26 санасида архивланган)
  6. ↑ „Мост лжубави“ (Сербиан). Врнжаcка Банжа. www.врнжаcкабанжа.биз. 2018-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-октабр 2010-йил.
  7. ↑ Огризовиć, Слободан. „Врнжаčка банжа, нажвеćэ леčилиšте у Србижи“ (Сербиан) (2009-йил 22-апрел). Қаралди: 2010-йил 6-октябр.
  8. ↑ Чанг Жуи-чен. „ʻWиш лоcк’ пҳеноменон аттраcц ёутҳ то Фенгюан“. Таипеи Тимес (2009). Қаралди: 2009-йил 6-декабр.

Ҳаволалар