Sevgil Musayeva
Севгил Мусаева (украинча: Севгіль Мусаєва, қрим татарча: Sevgil Hayretdın Qızı Musaieva, Жума (шаҳар)) — Қримлик журналист, „Украйинска правда“ интернет нашриётининг бош муҳаррири ва у Крйм_СОС веб-порталини яратиш ташаббускори ҳисобланади.
Биография
1987-йил 18-июнда Самарқанд яқинидаги Жума[1] шаҳрида туғилган Севгил 1989-йилда[2]оиласи билан Қримга Совет Иттифоқида Қрим-татарларга нисбатан қўйилган чекловлар бекор қилинганда қайтади. Улар Қрим вилоятининг Керч шаҳрига жойлашдилар. 2004—2010-йилларда Киев университети журналистика институтида таҳсил олган. Ўша даврда Мусаева „Экономични новйнй“, „Дело“, „Власт денег“ каби турли бизнес ахборот агентликлари ва нашриётларида ҳам ишлаган. Ушбу иш фаолияти давомида Севгил Мусаеванинг ҳамкасблари олдида мавқейи ошди. Севгил жуда ҳам меҳнакаш, талабчан мухбир сифатида бошқалардан ажралиб турар эди.
2011-йилнинг июнидан 2013-йилнинг августигача Сергей Курченко томонидан сотиб олинмагунча Форбес Украинада мухбир бўлиб ишлаган[3]. Евромайдон бошланиши билан Мусаева унинг фаоли бўлган ва Фаcебоокда Ҳубс лойиҳаси учун ҳисоботлар яратган. Унинг яратган ҳисоботлари ҳамма учун тушинарли эди. 2014-йил феврал ойида Ҳубсни алоҳида бизнес янгиликлари веб-портали сифатида ишга туширди ва унинг бош муҳаррири сифатида ўз иш фаолиятини давом эттирди. Қрим Россия Федерацияси томонидан аннексия қилинганидан кейин Крйм_СОС интернет лойиҳаси асосчиларидан бирига айланди. 2014-йил октябр ойидан Мусаева „Украинская правда“ газетасининг бош муҳаррири бўлиб ўз иш фаолиятини давом эттирди[4].
2016-йилда Севгил Мусаева „Кйив Пост“ томонидан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилган номинацияларда энг яхши 30 мукофотга номзод бўлди[5].
Манбалар
- ↑ Коркодйм, О. Севгил Мусаева: Тҳе фирст пҳото оф Курченко (оут оф ҳис пасспорт), wе реcеивед фром а Форбес реадер. Телекрйтйка. 3 Септембер 2013
- ↑ Мусаева, С. Мй Cримеа. Ҳубс. 28 Фебруарй 2014
- ↑ Акйменко анд Мусаева леаве Форбес дуэ то инвестигатион агаинст Курченко (упдатед). Телекрйтйка. 1 Аугуст 2013
- ↑ Тҳе неw чиэф эдитор оф публишинг Украйинска Правда wас аппоинтед Севгил Мусаева. Фоcус. 23 Оcтобер 2014
- ↑ „Кйив Пост аwардс Топ 30 Ундер 30 ёунг леадерс - 02-Деc. 2016-йил“ (эн-УС). КйивПост (2016-йил 2-декабр). Қаралди: 2018-йил 27-октябр.