Севиля — Испаниянинг жан. қисмидаги шаҳар. Андалусия мухтор вилояти ва Севиля провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 702 минг киши (1998). Гвадалквивир дарёси бўйидаги порт, денгиз кемалари ҳам кира олади. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг муҳим савдо, саноат ва маданий маркази. Машинасозлик (жумладан, электротехника, кемасозлик ва авиасозлик, қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқариш), озиқ-овқат, тўқимачилик, кимё ва нефт кимёси саноатлари корхоналари мавжуд. Археология, нафис санъат музейлари, университет (1502) бор.

Севилла
Шаҳар
Sevilla
Байроқ
Sevilla
Герб
37°23′0″Н 5°59′0″W / 37.38333°Н 5.98333°W / 37.38333; -5.98333
Мамлакат Испания
Автоном жамоат Андалусия
Провинсия Севилла
комарка Метрополитана де Севилла
Ҳукумат
Майдон 14,131 км2 (5,456 кв ми)
Маркази баландлиги 12 м
Аҳолиси
 (2009)
▲ 703 206
Зичлиги 4984,88 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+1, ёзда УТC+2
Телефон коди (+34) 95*
Почта индекс(лар)и 410**
Sevilla xaritada
Sevilla
Севилла

Севилла қадимда Гиспалис деб аталган. ИИИ асрда римликлар, 712 йилда араблар босиб олган. 1248-йилда Кастилия ва Леон қироллигига қўшилган. ХВ асрда Сдан Колумбнинг 1экспедицияси йўлга чиққан. ХВ—ХВИИ асрларда С. Европада энг йирик савдо шаҳарларидан эди. Меъморий ёдгорликларидан АлҚаср саройи (ХИИ аср охири), готика черкови (ХИИИ—ХИВ асрлар), кафедрали собор (собиқ Жоме масжиди), "Ла Хиралда" қўнғироқхонаси (12, ХВИ асрлар) ва бошқа сақланган.[1]

Севилла Испаниянинг Андалусия минтақасида жойлашган шаҳар. Севилла провинсияси таркибига киради. Майдони — 141,31 км2. Аҳолиси — ▲ 703 206 киши (2009).

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил