Seyalka
Сеялка (рус. сеят — экмоқ), эккич — қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахтлар уруғини муайян чуқурликда текис экиш, экинларни ўғитлаш учун мўлжалланган қишлоқ хўжалиги машинаси. Экиш усулига кўра, каторлаб, уялаб, урукни аниқ ташлаб (пунктир) ва сочиб (ўт уруғи ва ўғитни) экадиган турларга булинади. Вазифасига кура, чигит, сабзавот, полиз экинлари, дон (арпа, буғдой, нўхат, тариқ, гуруч ва бошқалар), маккажўхори, боғдорчилик С.си фарқланади. Тракторлар билан ишлатиш усулига кўра, С.лар тиркама ва осма; экиш аппаратлари типига кўра, ғалтакли ва дискли; сошниклари типига кўра, дискли ва анкерли турларга бўлинади. Барча С.лар ишлаш жараёни ва тузили ши жиҳатдан ўхшаш бўлади, уруғни экиш чуқурлиги, қатор оралари, қаторлар сони ва шакли бўйича бирбиридан фарқланади. Мас, чигит С.си чигитни қаторлаб, квадратуялаб ва зичуялаб экишга мослаштирилади, сабзавот С.си уруғни қаторли ва лентали усулларда экади ва ҳоказо. С, асосан, уруғ солинадиган яшик, экиш аппарати ва сошниклардан иборат.
Ўзбекистонда чигит, бошоқли дон (арпа, буғдой), сабзавот экинлари (сабзи, пиёз, редиска ва турп), картошка экиш, богдорчилик (узум, анор, анжир ва бошқа мевали дарахт кўчатлари экиш) С.лари ишлатилади. "Ўзбекқишлоқмаш" АЖ да чигит экиш С.си (СМХ4), пахтамаккажўхори С.лари (СМХ3,6/4,2 ва СМХ5,4), қанд лавлаги, маккажўхори, карам, бақлажон, ер ёнғоқ, кунжут экиш учун мўлжалланган пневмомеханик С.лари (СХМ40,4. СХМ40401), дон С.си (СМЗ24), картошка С.си (КС2, КС4), майда сабзавот экинлари С.лари (ҲП.302, НР.300201); "Урганчозуқамаш" АЖ да чигитни аник, экиш С.си (СТВ8М), "Кимёқишлоқмаш" АЖ да чигитни экиш олдидан намлагич аппарат (УСН4) ва бошқа ишлаб чиқарилади.
Эрта кўкламда чигит эндигина униб чиққанда ниҳолларни совуқдан асраш, қатқалоқнинг олдини олиш мақсадида экинзорлар устига плёнка ёпиш учун мўлжалланган мослама (ПРП4) ("Ўзбекқишлоқмаш" АЖ) С.лар СМХ4, СТХ4, СCҲХ4 ва СХУ4 ларга ўрнатилади. Барча С.лар тракторлар билан агрегатлаб ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |