Ҳинд океанидаги Ислом мусулмон денгиз савдогарлари томонидан Сейшелл оролларил кашф этилишидан анча олдин кириб келган[1]. Бироқ, Комор ороллари ёки Малдив ороллари каби бошқа орол давлатларидан фарқли ўлароқ, 1770-йилда франсузлар жойлашгунча Сейшелл оролларида доимий аҳоли йўқ эди. Бугунги кунда оролларнинг мусулмон аҳолиси тахминан 1,1% ни, тахминан 900 кишини ташкил қилади[2]. Ҳинд океанининг жанубидаги қўшни ороллар, жумладан Комор ороллари, Малдив ороллари ва Занжибар, Европа мустамлакачилигидан олдин мусулмонлар томонидан ўзлаштирилгани сабабли мусулмонларнинг таъсири анча катта. Маврикийда ҳам Сейшелл оролларида кузатилмаган даражада Британия Ҳиндистонидан ишчи кучи олиб келинганлиги сабабли мусулмонлар сони анча юқори. Сейшел ороллари ҳукумати мусулмон жамияти учун ҳар жума куни 15 дақиқалик диний маърузаларга рухсат беради.

Тарихи

Мамлакат бўйлаб кўплаб исломий масжидлар қурилган бўлса-да, Сейшелл оролларининг тахминан 1,6 фоизи мусулмонлардир. Мусулмонлар ва масжидлар кўп бўлган машҳур ороллардан бири Маҳе оролидир[3].

Демографияси

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
1994506—    
2002866+71.1%
20101,459−99.8%
Йил Фоиз Ўсиҳ
1994 0,8% -
2002 1,1% 0,3%
2011 1,6% 0,5%

2010-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Сейшел оролларида оролларида 1459 мусулмон бўлган. Бу умумий аҳолининг 1.6 фоизини ташкил этади[4]. 1994-йилда мусулмонлар сони 506 нафар бўлиб, мамлакат аҳолисининг 0,7% фоизини ташкил этган[5].

Сейшел ороллари ислом жамияти ва рамазон

Сейшел ороллари Ислом жамияти (ҳозирги президенти: Иброҳим Афиф) „Исломни ўрганинг“ номли ўз дастурини бошлашга ҳаракат қилди. Бироқ, дастур кутилмаганда ёпилди[6].

2019-йил 5-июн куни ислом жамоатчилиги Стад Попилерда (пойтахт Виктория шаҳрида жойлашган) Рамазон ҳайитини нишонлади[7].

Манбалар

  1. ↑ „Эхплоринг Ислам“. www.натион.сc. 2013-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 2-март.
  2. ↑ „Сейчеллес Популатион“. www.ҳисторйcентрал.cом. Қаралди: 2013-йил 2-март.
  3. ↑ „Cоунтеринг тҳе 'негативе брандинг' оф Ислам - Муслимс ин Сейчеллес сеэк лоcал диалогуэ“. Сейчеллес Неwс Агенcй. Қаралди: 2020-йил 9-июн.
  4. ↑ „Арчивед cопй“. 2014-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-ноябр.
  5. ↑ „Ҳоусинг анд Популатион Cенсус 2002“ (ПДФ). Қаралди: 2020-йил 14-август.
  6. ↑ „Cоунтеринг тҳе 'негативе брандинг' оф Ислам - Муслимс ин Сейчеллес сеэк лоcал диалогуэ“. Сейчеллес Неwс Агенcй. Қаралди: 2020-йил 9-июн.
  7. ↑ „Монтҳ оф фастинг овер, Исламиc cоммунитй ин Сейчеллес cелебратес Эид, рефлеcц он пеаcе, лове“ (эн-УС). СБC (2019-йил 5-июн).