Seyval
Qiyofa
Сейвал (Балаэноптера бореалис) — йўл-йўл китлар оиласига мансуб сут эмизувчи. Урғочисининг узунлиги 18,8 м гача. Эркаги кичикроқ. Усти тўқ, биқин қисми оч кулранг, қорни кулрангдан оққача. Қишда урчийди. Бўғозлик даври бир йилча. Икки йилда бир марта битта, баъзан иккита бола туғади. 5—7 йилда жинсий етилади. Арктикадан Антарктикагача бўлган денгизларда, жумладан, Узоқ Шарқ ва баъзан [[Болтиқ денгизи|Болтиқ денгизларида учрайди. Қисқичбақасимонлар, бошоёқли моллюскалар ва балиқлар билан озиқланади. Сони камаймоқда. Овлаш ман этилган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Сейвал“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |