Sfaks
Qiyofa
Сфакс — Туниснинг шарқий соҳилидаги шаҳар. Сфакс вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 248,8 минг киши (1998). Шоссе йўллар тугуни. Темир йўл стансияси. Ўрта денгиз бўйидаги порт, четга фосфорит ва қишлоқ хўжалиги. маҳсулотлари чиқарилади. Озиқовқат, тўқимачилик, кимё (суперфосфат ишлаб чиқариш.), металлсозлик, кўнпоябзал саноатлари корхоналари бор. Кустар усулда гилам тўқилади ва сахтиён тери ишлаб чиқарилади. Қишлоқ хўжалиги раёни (зайтун плантациялари) маркази. Ҳунармандчилик ривожланган. Сфакс римликлар шаҳри ўрнида ИХ асрда бунёдга келган. Рим ва Византия даврида қурилган меъморий ёдгорликлардан шаҳар девори (ИХ аср), саройлар, Катта масжид (ИХ аср) сакданган. Халқ санъати музейи бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |