Sfinkter
Qiyofa
МАВЗУ: Силлиқ мускулли сифинктерни бошқарилиши .
Сфинктер (юн. спҳинго — қисаман, спҳинктер — сиқувчи мускул) — ҳалқасимон мускуллар. С. организмдаги табиий ташқи тешикларни (мас, оғиз, ташқи чиқарув тешиги) ёки найсимон аъзонинг бир қисмидан иккинчи қисмига (мас, меъдадан ўн икки бармоқ ичакка, қовукдан сийдик чиқариш каналига) ўтиш йўлидаги тирқишлар қисқарганда уларни торайтиради ёки беркитади. С маълум тарангликда бўлади. Кўз ёй пардаси ҳалқасимон мускули ҳам С.га киради. Баъзи С.лар кўндалангтарғил, бошқалари силлиқ мускуллардан таркиб топган. С.ларни вегетатив нерв системаси иннервациялайди.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |