Shahed 129
Шаҳед 129 (форсча: شاهد ۱۲۹) — „Шаҳед Авиатион Индустриэс“ томонидан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) учун ишлаб чиқилган Эроннинг бир двигателли ўрта баландликда узоқ масофага учувчи учувчисиз учувчи аппаратидир (УУА). Шаҳед 129 жанговар ва разведка миссияларини бажаришга қодир ва 24 соатлик автономликка эга. Ҳажми, шакли ва мақсади бўйича Американинг „МҚ-1 Предатор“[1] УУАга ўхшаш ва Эрон ҳарбий қуролли кучларида фойдаланувчи энг самарали дронлардан бири ҳисобланади. УУА номи форс тилидан таржима қилганда „шоҳид“, „гувоҳ“ ёки „кузатувчи“ деган маънони билдиради.
| Шаҳед 129 | |
|---|---|
|
Шаҳед 129 нинг иккинчи авлоди | |
| Тавсифи | |
| Тури | Разведкачи УУА |
| Лойиҳаловчи |
|
| Ишлаб чиқарувчи |
|
| Эксплуатация боши | 2012-йил баҳори |
| Мақоми |
фойдаланилмоқда ишлаб чиқарилмоқда |
| Асосий эксплуатант | Эрон ҲҲК |
| умумий сони | 30 |
| Нархи | $ 7.5 млн. |
| Асос модел | Шаҳед 123 |
| Ўлчамлари | |
| Узунлиги | 8 м |
| Бўйи | 3,1 м |
| Оғирлиги | 400 кг |
УУА Сурия фуқаролар уруши давридаги ҳаво ҳужумлари пайтида ва Эроннинг шарқий чегарасида чегарани қўриқлашда ишлатилган[2]. „Саэгеҳ“ УУА „Шаҳед 129“ билан биргаликда кейинги ўн йил давомида Эроннинг юқори технологияли УУА флотининг асосини ташкил қилиши кутилмоқда[2].
Дизайни
2005-йилда Эрон самолёцозлик саноати компанияси (ҲЕСА) „ҲЕСА-100“ УУАни лойиҳалашни бошлайди. „ҲЕСА-100“ асосан „Шаҳед 129“ билан бир хил дизайнга эга эди, аммо ундан қисқароқ ва квадрат фюзеляжга эга эди. „ҲЕСА-100“ кейинчалик „Шаҳед 123“ деб қайта номланди ва кейинчалик „Шаҳед 129“ га айлантирилди. Бир қатор манбаларда қайд этилишича, „Шаҳед 129“ Эронда ҳалокатга учраган Исроилнинг „Ҳермес 450“ УУАдан кўчирилган[3].
Буюртмалар
ИИҚК учун 2024-йилгача 40 та Шаҳед 129 УУА сотиб олиш режалаштирилган. Дроннинг „Семург'“ (Симурғ) деб номланган ҳарбий-денгиз версиясини етказиб бериш ишлари ҳам бошланган.
Россияга
Wашингтон Пост газетасининг АҚШ разведка маълумотларига таяниб ёзишича, Эрон Украинага қарши урушда фойдаланиш учун Россияга учувчисиз учиш аппаратларининг биринчи партиясини юборган. Шаҳед ва Қодс Моҳажер-6 дронлари 2022-йил 19-августда юборилган[4].
Хусусиятлари
Умумий
- Экипаж: йўқ
- Юк кўтараолиши: 400 кг фойдали юк
- Узунлиги: 8 м
- Қанотлари кенглиги: 16 м
- Баландлиги: 3,1 м
- Қуввати: 1 × Ротах 914 75 кВт (100 от кучи) тўрт силиндрли тўрт тактли самолёт двигатели)
- Парвоналар: 3 парракли
Ишлаш
- Крейсер тезлиги: 150 км/соат
- Жанговор учиш масофаси: 1700 км
- Тўлиқ учиш масофа: 3400 км
- Парвоз автономлиги: 24 соат
- Максимал учуш баландлиги: 7300 м
Қуроллари
Бомбалар: 4 × Садид-345 ПГМ
Авионика
- Огҳаб-6 электро-оптик/инфрақизил сенсори
- Лазерли масофа ўлчагич
Операторлар
- Байрактар ТБ2
- Селчук Байрактар
- Байрактар Мини УУА
- Акıнжи Байрактар
- ТАИ Аксунгур
- Каргу
- Орион (УУА)[5]
- „Корсар“ (УУА)
Манбалар
- ↑ Cол. Рян Диллон. „Инҳерент Ресолве Спокесман Бриэфс Репортерс“. Cомбинед Жоинт Таск Форcе - Оператион Инҳерент Ресолве (2017-йил 8-июн).
- ↑ 2,0 2,1 Тагҳваээ, Бабак (Жул 27, 2017). "Шаҳед 129 Ҳеадс Иран'с Армед УАВ Форcе". Авиатион Wеэк & Спаcе Течнологй. ҳттп://авиатионwеэк.cом/дефенсе/шаҳед-129-ҳеадс-иран-с-армед-уав-форcе.
- ↑ Анисеҳ Бассири Табризи анд Жустин Бронк. „Армед Дронес ин тҳе Миддле Эаст: Пролифератион анд Нормс ин тҳе Регион“. Роял Унитед Сервиcес Институте (РУСИ) (2018-йил 17-декабр). 2021-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-сентябр.
- ↑ Wашингтон Пост: Иран передал России беспилотники для войни в Украине, ББC, 30.08.2022
- ↑ „Мощнее Байрактар: эксперт рассказал о российском БПЛА "Орион"“ (ру). Спутник Армения. Қаралди: 2020-йил 4-декабр.