Shahenda Wafa
Шаҳенда Вафа (1998-йилда туғилган) — мисрлик аёл шахматчи. У ФИДЕ аёл гроссмейстер унвонига эга (2017)[1]. У шахмат бўйича аёллар ўртасидаги Африка чемпионатининг икки карра ғолиби (2017, 2018).
| Шаҳенда Wафа | |
|---|---|
| Тўлиқ исми | شاهندا وفا |
| Мамлакат |
|
| Туғилиши | 1998 |
| Саравҳа | аёл гроссмейстер |
Шахматдаги фаолияти
Шаҳенда Wафа 2014-йилги араб қизлари чемпионати ва 16 ёшгача бўлган Африкалик қизлар ўртасидаги чемпионатда ғолиб бўлди[2][3]. У Сабрина Латрече билан бирга 2014-йилда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги араб чемпионатининг ғолиби бўлган[4]. 2015-йилда у шахмат бўйича ёшлар ва қизлар ўртасидаги Африка чемпионатида ғолибликка эришди[5][6].
Шаҳенда Wафа кетма-кет икки марта 2017-йилда Оранда[7] ва 2018-йилда Ливингстонда[8] бўлиб ўтган аёллар ўртасида шахмат бўйича Африка чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. Бу натижаси туфайли у 2018-йилги шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма олди.
Шаҳенда Wафа Миср терма жамоасида аёллар шахмат олимпиадаларида иштирок этган:[9]
- 2012-йилда Истанбулда ўтказилган 40-шахмат олимпиадасида (аёллар тоифаси) тўртинчи тахтада (+3, =2, −4),
- 2014-йилда Тромсё шаҳридаги 41-шахмат Олимпиадасида (аёллар тоифаси) тўртинчи тахтаниэгаллади (+4, =0, −4),
- 2016-йилда Боку шаҳрида бўлиб ўтган 42-шахмат олимпиадасида (аёллар тоифаси) тўртинчи тахтада (+2, =4, −2),[10]
- 2018-йилда Батумидаги 43-шахмат олимпиадасида (аёллар тоифаси) учинчи тахтада (+6, =1, −3) дона сурган[11].
Шаҳенда Wафа шахмат бўйича жаҳон жамоавий чемпионатида Миср терма жамоаси сафида ўйнади:[12]
- 2015-йилда Ченгду шаҳрида бўлиб ўтган 2015-йилда аёллар ўртасида шахмат бўйича 5-жаҳон чемпионатида иккинчи ўринда (+1, =0, −8).
2013-йилда у ФИДЕ аёл халқаро устаси (WИМ) унвонига сазовор бўлди ва уч йилдан сўнг ФИДЕ аёл гроссмейстер (WГМ) унвонини олди.
Шаҳенде Wафа оқ доналарда ўйнаб, жами 291 та ғалаба, 69 та дуранг ҳамда 112 та мағлубият билан якунланган ўйинларни намойиш этган. Wафанинг қора доналар билан бўлган ўйинлари ҳам у қадар катта тафовутга эга эмас, 262 та ғалаба, 141 та мағлубият ва 74 та дуранг билан якунланган ўйинлар (2022-йил август ҳолатига кўра) шулар жумласидандир[13].
Шахсий ҳаёти
Унинг опаси Шроок Wафа ҳам аёл гроссмейстер. Опа-сингил Wафалар мусобақаларда Миср нуфузи учун дона сурадилар.
Манбалар
- ↑ Администратор. „2017 Африcан Индивидуал Чесс Чампионшипс "Ладиэс" Аугуст 2017 Алгериа ФИДЕ Чесс Тоурнамент детаилс“. ратингс.фиде.cом. 2018-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-август.
- ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - 2014 Африcан Ёутҳ Чампионшип У16Г“.
- ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - 2014 Араб Гирлс Чампионшип Ундер 16 -“.
- ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - 2014 Араб Индивидуал Чесс Чампионшип - Wомен“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - Африcан Ёутҳ Чесс Чампионшипс 2015“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - Африcан Жуниор Чесс Чампионшипс 2015 - Гирлс Cатегорй“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - 2017 АФРИCАН ИНДИВИДУАЛ CҲЕСС CҲАМПИОНСҲИПС - ЛАДИЭС“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - 2018 АФРИCАН ИНДИВИДУАЛ CҲЕСС CҲАМПИОНСҲИПС - WОМЕН СЕCТИОН“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ Бартелски. „ОлимпБасе :: Wомен'с Чесс Олймпиадс :: Wафа Шаҳенда“. www.олимпбасе.орг.
- ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - 42нд Олймпиад Баку 2016 Wомен“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - 43рд Олймпиад Батуми 2018 Wомен“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ Бартелски. „ОлимпБасе :: Wорлд Wомен'с Теам Чесс Чампионшип :: Шаҳенда Wафа“. www.олимпбасе.орг.
- ↑ „Шаҳенде Wафа статистикаси“. Қаралди: 15-08-2022.