Шаҳид (арабча: شَهيد‎‎ – гувоҳ) – 1) исломда дин йўлида ҳалок бўлган шахс. Мусулмонлар Ҳадисларга таяниб шаҳид ўз иймонини кофирларга қарши урушда ҳалок бўлиши билан тасдиқлайди деб билишади. Мусулмонлар шаҳидга қабр азобидан ҳоли бўлиб жаннатга тушиш кафолатланган деб ишонишади. Шунинг учун шаҳидни дафн этилишидан олдин ювишмайди. Бошқа бир ҳадисда вабодан, ички хасталик билан, ғарқ бўлиб, том босиб ўлганларни Шаҳид ҳукмида ўлганлар дейилади. Шаҳидлар дафн этилишидан олдин ювилмайди. Ўзини ўзи портлатиш, ўзига ўзи ўт қўйиш, ўзини ўзи бошқа усулларда ўлдириш Шаҳид ҳукмида бўлмайди Диндорлар шаҳиднинг ҳаётлигида қилган барча гуноҳлари кечирилади, жаннатда у Аллоҳ ҳузурида баланд мартабага эришади деб билишади. Мусулмонлар орасида вақт ўтиши билан ғайритабиий ўлим топган (инсон, ҳайвон томонидан ўлдирилган, табиий офат, оғир юқумли касалликлар, заҳарланишдан ўлганлар, ҳаж пайтида вафот этганлар ва бошқалар) барча кишилар Шаҳидлар деб ҳисобланган. Яна Ҳадисларда айтилишича, ўз обрўси ё мол-мулки ёки жони ёхуд дини, шунингдек, аҳду-оиласининг ҳимояси йўлвда қурбон бўлганлар ҳам Шаҳиддир. Вабодан ўлган, ички хасталик ила ўлган, ғарқ бўлиб ўлган, том босиб ўлганларни ҳам Мусулмонлар шаҳид ҳукмида ўлганлар дейилади. 2) Ватан уруши учун ёки ҳаққоният йўлида қурбон бўлган, жонини фидо қилган одам.

Шаҳидлик хислатлари

Мусулмонлар бошқа бандалардан фарқли ўлароқ шаҳидлар учун хос қилинган хислатлар ҳам бор экан деб ишонишади. Етти хислат Аллоҳ таолонинг йўлида жиҳод қилиб шаҳид бўлганларгагана насиб бўлади деб билишади.

Манбалар