Qand

Қанд, қанд моддаси, шакар моддаси – углеводлар (моносахаридлар ва олигосахаридлар) синфининг қуйи молекулали вакиллари. Сувда яхши эриши ва кристалланиши қанд моддасининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. У қайси манбадан илк бор олинган бўлса, ўшанинг номи билан аталади. Мас, глюкоза – узум қанди, лактоза – сут қанди, малтоза – солод қанди, сахароза – шакарқамиш ёки лавлаги қанди. Қанд моддаси деганда Қ бўлмаган табиий ва синтетик моносахаридлар ҳам тушунилади. Бундай моддалар одатдаги қанд моддасидан ўзига хос томонлари билан ажратади. Уларнинг молекуласида гидроксил гуруҳ (—ОН) ўрнига бошқа гуруҳ, мас, водород атоми (дезоксисахар), аминогуруҳ Н11, (аминосахар), меркаптогуруҳ §Н (тиосахар) ва ҳоказо бўлади; тармоқданган углерод скелети (тармоқланган қанд моддаси) ёки 7 ва ундан кўп атомдан иборат утлерод занжирига (юқори қанд моддаси) эга; қўшимча кислород гутувчи сикли (ангидросахар) ёки қўшалоқ углерод боғи (тўйинмаган қанд моддаси) бўлади. Микроорганизмлар турлитуман „қанд бўлмаган“ қанд моддасига бой манбадир. Кўпчилик табиий қанд моддаларининг структураси кимёвий синтез йўли билан аниқланган.
Тарихи
Қадимги дунёдан Уйғониш давригача

Осиё
Шакар Ҳиндистон ярим оролида минг йиллар давомида ишлаб чиқарилган[1]. Шакарқамиш шу ерда етиштирилган бўлиб, Кҳйбер довони ва карвон йўллари орқали Хитойга тарқалган[2]. Илк даврларда у камёб ва қиммат бўлган. Дунёнинг кўп қисмида ширинлик учун асалдан кўпроқ фойдаланилган[3]. Дастлаб, одамлар шакарқамишни хом ҳолида чайнаб, унинг ширинлигини олишган. Европа мустамлакачилиги даврида тозаланган шакарқамиш кенг тарқалган бўлса ҳам[4], Жава ва Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа шакар ишлаб чиқарувчи ҳудудларида палма шакари афзал кўрилган. Бугунги кунда ҳам палма шакари кокос шакари билан бирга маҳаллий ширинликлар тайёрлашда ишлатилади[5][6].
Шакарқамишнинг ватани Ҳиндистон ярим ороли (Жанубий Осиё) ва Жануби-Шарқий Осиёдаги тропик ҳудудлардир[7][8]. Шакарқамиш ҳақидаги энг қадимги тарихий маълумотлардан бири милоддан аввалги ВИИИ асрга оид хитой қўлёзмаларида учрайди. Ушбу қўлёзмаларда шакарқамишдан фойдаланиш Ҳиндистонда бошланганлиги қайд этилган[9].
Манбалар
- ↑ Этераф-Оскоуэи, Таҳереҳ; Нажафи, Мослем (Жуне 2013). "Традитионал анд Модерн Усес оф Натурал Ҳоней ин Ҳуман Дисеасес: А Ревиэw". Ираниан Жоурнал оф Басиc Медиcал Сcиэнcес 16 (6): 731–742. ПМИД 23997898. ПМC 3758027. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=3758027.
- ↑ Тҳе Cамбридге Wорлд Ҳисторй оф Фоод. Cамбридге Университй Пресс, 2000 — 1162-бет. ИСБН 9780521402156. Қаралди: 2023-йил 19-март (2023-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган).
- ↑ Соутҳеаст Асиа: А Ҳисториcал Энcйcлопедиа фром Ангор Wат то Эаст Тимор. АБC-CЛИО, 2004 — 1257-бет. ИСБН 9781576077702. Қаралди: 2023-йил 19-март (2023-йил 5-майда асл нусхадан архивланган).
- ↑ Cоокинг Тҳроугҳ Ҳисторй: А Wорлдwиде Энcйcлопедиа оф Фоод wитҳ Менус анд Реcипес. АБC-CЛИО, 2 Деcембер 2020 — 645-бет. ИСБН 9781610694568. Қаралди: 2023-йил 19-март (2023-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган).
- ↑ Соутҳеаст Асиа: А Ҳисториcал Энcйcлопедиа фром Ангор Wат то Эаст Тимор. АБC-CЛИО, 2004 — 1257-бет. ИСБН 9781576077702. Қаралди: 2023-йил 19-март (2023-йил 5-майда асл нусхадан архивланган).
- ↑ Cоокинг Тҳроугҳ Ҳисторй: А Wорлдwиде Энcйcлопедиа оф Фоод wитҳ Менус анд Реcипес. АБC-CЛИО, 2 Деcембер 2020 — 645-бет. ИСБН 9781610694568. Қаралди: 2023-йил 19-март (2023-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган).
- ↑ Этераф-Оскоуэи, Таҳереҳ; Нажафи, Мослем (Жуне 2013). "Традитионал анд Модерн Усес оф Натурал Ҳоней ин Ҳуман Дисеасес: А Ревиэw". Ираниан Жоурнал оф Басиc Медиcал Сcиэнcес 16 (6): 731–742. ПМИД 23997898. ПМC 3758027. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=3758027.
- ↑ Ролпҳ, Георге. Сометҳинг абоут сугар: иц ҳисторй, гроwтҳ, мануфаcтуре анд дистрибутион. Сан Франcисcо: Ж.Ж. Неwбегин, 1873.
- ↑ Қуотед фром Боок Тwо оф Диосcоридес' Материа Медиcа. Тҳе боок ис доwнлоадабле фром линкс ат тҳе Wикипедиа Диосcоридес паге.
Яна қаранг
Қўшимча адабиётлар
- ; Cалви, НуалаТҳе Сугар Гирлс. Cоллинс, 2012. ИСБН 978-0-00-744847-0.
Чишолм, Ҳугҳ, эд. (1911) "Сугар" Энcйcлопæдиа Британниcа (11чи нашри) Cамбридге Университй Пресс- Франкопан, Петер, Тҳе Силк Роадс: А Неw Ҳисторй оф тҳе Wорлд, 2016, Блоомсбурй, ИСБН 9781408839997
- Сауло, Аурора А. „Сугарс анд Сwеэтенерс ин Фоодс“. Cоллеге оф Тропиcал Агриcултуре анд Ҳуман Ресоурcес (2005-йил 1-март).
- Стронг, Рой (2002), Феаст: А Ҳисторй оф Гранд Эатинг, Жонатҳан Cапе, ИСБН 0224061380
Ҳаволалар
| Викиомборда „Қанд“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Викилуғатда қанд номли мақола мавжуд. |
- Сугар ат тҳе Натионал Ҳеалтҳ Сервиcе
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |