Shakarpora
Шакарпора — ўртапишар маҳаллий қовун нави. Меваси тухумсимон, уч томони ингичка, катта, уз. 35—45 см, оғирлиги 5—7 кг. Сирти бир оз бўғимли, тўр билан крпланган, турлари йирик, туей хира, тук, яшил. Сиртидаги гуллари тор, узунузун, эгрибугри қорамтир йўллардан иборат. Пўсти қаттиқ. Эти оқ, баъзан оч яшил, қалинлиги 4—6 см, жуда сершира, ширин, хушхўр, таркибида 9% гача қанд, 12% қуруқ модда бор. Уруғи йирик, тор тухумсимон, сариқ. Ҳосили уруғи униб чиққанидан кейин 76—80 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 220 — 280 с/га. Ташишга чидамсиз. Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда кўпроқ экилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |