Назарқулов Гулназар Авазхонзода — (1981—2023) — Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракатида иштирок этган олтиариқлик довюрак ва жасур аёл қўрбоши. Шакархон Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатининг фаол иштирокчиси[1].

Шакархон
Шакархон Холиқбой қизи
Аёл қўрбоши
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1879-йил
Олтиариқнинг Полосон қишлоғи
Вафоти 1921-йил
Турмуш ўртоғи Отажон
Отаси уста Холиқбой

Таржимайи ҳоли

Шакархон Холиқбой қизи 1879-йилда Олтиариқнинг Полосон қишлоғида бадавлат Холиқбой оиласида дунёга келган. Унинг отаси уста Холиқбой бўлиб, узоқ йиллар Олтиариқ бозорида оқсоқоллик қилган. Вояга етгач, Қайрағоч қишлоғида яшовчи Отажонбойга турмушга чиққан ва икки қиз, бир ўғилни дунёга келтирган. Улар Риштоннинг Қайрағоч қишлоғида янги ҳовли қуриб, шу ерда яшай бошлашади. 1916-йилда Отажон вафот этиб, Шакархон бева қолган.


Қўрбошилик фаолияти

1918-йилнинг ёзида Тошқўрғон қишлоғига Тўйчи қўрбошининг уйига Шакархон кириб келади. Шу тариқа у 500 нафардан иборат гуруҳга раҳбарлик қилади ва Шакархон қўрбоши сифатида Фарғона водийсида машҳур бўлади. Туркистон Мухторияти тор-мор этилгач, Фарғона водийсида бошланган миллий озодлик ҳаракатида эри Отажон бир гуруҳ йигитлар билан Қайрағоч қишлоғи остонасида қизилларга қарши курашган ва нотенглар жангларга мағлуб бўлган. Отажон ва ўғли Одилхон Шакархон Холиқбой кўз ўнгида отиб ташлангач, ёши 40 га етиб қолган аёл қўлига қурол олиб курашга отланган. Тўйчи қўрбоши билан биргаликда қизилларга қарши курашиб, 1918-йил охирларида бутун Олтиариқ ҳудудини болшевиклар таъсиридан озод қилган. Шакархон қўрбоши 1921-йилги жангларда кўксидан яраланиб ҳалок бўлган. Шакархон қўрбошининг Адолат, Турғуной, Лазокат исмли қизлари кейинчалик замонавий ва илмли кишилар сифатида фаолият кўрсатишган. Унинг авлодлари бугунги кунда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Полосон қишлоғида истиқомат қилади[2].

Манбалар

  1. ↑ Ражабов Қ. Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракати: моҳияти ва асосий ривожланиш босқичлари (1918—1924 йиллар). Тошкент: „Янги нашр“, 2015 — 240-бет. 
  2. ↑ Ражабов Қ. Туркистон қўрбошилари. Тошкент: „Фан“, 2022 — 400-бет.