Шали (чеченча: Шела – „самолёт“[2]) – Россия Федерациясининг Чеченистон Республикасидаги шаҳар. Шали туманининг маъмурий маркази.

Шали

Шаҳар
Skyline of Shali
Мамлакат Россия
Республика Чеченистон
Ҳукумат
 • мер Саидов Али Абубакарович
Майдон 2,702[1] км2 (1,043 кв ми)
Маркази баландлиги 220 м
Иқлим тури мўтадил
Расмий тил(лар)и чечен, рус
Миллий таркиб чечен, рус
Конфессиявий таркиб мусулмон суннийлар, православлар
Этнохороним шалиликлар
Телефон коди 87146
Почта индекс(лар)и 366300

Таркибидаги ягона аҳоли пункти сифатида „Шали шаҳар посёлкаси“ муниципалитетидир.

Географияси

Шали тумани харитасида Шали шаҳар посёлкаси

Шаҳар Басснинг иккала қирғоғида, Шали туманининг марказий қисмида, Лес тизмаси этагида, Чечен текисликларида жойлашган. Аргун темир йўл стансиясидан 18 км жанубда ва Грозний шаҳридан 36 км жануби-шарқда жойлашган. Бу минтақавий автомобил йўлларининг туташган жойидир. Шали шаҳри ҳудудидан Шела-Ахки[3] (Шалинка) дарёси оқиб ўтади.

Шаҳарнинг майдони 27,02 км² (2009-йил ҳолатига кўра).

Мўтадил континентал иқлим ҳукмрон. Йиллик ўртача ёғин миқдори 450 мм.

Тарихи

1822-йил 11-февралда Чеченистондаги қўзғолон пайтида генерал Греков бошчилигидаги рус қўшинларининг шиддатли ҳужуми натижасида қишлоқ бутунлай вайрон бўлган[4].

1837-йилда қишлоқ яна генерал-маёр К. К. Фези бошлиқ рус қўшинлари томонидан босиб олинган[5].

ХИХ аср ўрталарида Шали Катта Чеченистондаги энг йирик қишлоқлардан бири эди. Овул ўзининг стратегик мавқеи туфайли Кавказ уруши пайтида Шомил қўшинлари учун йиғилиш нуқтаси бўлган.

1944-йилда чеченлар ва ингушлар депортация қилиниб, Чечен-Ингуш Автоном Совет Социалистик Республикаси тугатилгандан сўнг, қишлоқ номи Междурече ўлароқ ўзгартирилган.

РСФСР Олий Кенгаши Президиумининг 1957-йил 10-апрелдаги фармони билан қишлоқ аввалги номига қайтарилди. 1990-йилда қишлоққа шаҳар мақоми берилган.

1994—1996-йиллардаги ҳарбий ҳаракатлар шаҳар ва унинг аҳолисига жуда катта зарар етказади: юзлаб одамлар ҳалок бўлди, уйлар, саноат, транспорт, алоқа ва агросаноат комплекси вайрон бўлади. Хусусан, фақат биргина – 1995-йил 3-январдаги кассетали бомбаларнинг портлаши пайтида камида 55 киши ҳалок бўлган.

Иккинчи Чечен уруши пайтида ҳам шаҳар шиддатли жанглар жойи бўлган. 2000-йил январ ойида айирмачилар ва шаҳарнинг хайрихоҳ аҳолиси иштирок этган митингда „Точка У“ тактик ракетаси отилади ва бунинг натижасида юзлаб одамлар ҳалок бўлган. Бир неча кундан кейин шаҳар бутунлай федерал қўшинлар назоратига ўтди[6].

2000-йилдан бери шаҳар фаол ривожланмоқда. Янги турар-жой бинолари, ижтимоий, маданий ва спорт иншоотлари барпо этилмоқда.

Аҳолиси

2010-йилдаги Бутунроссия аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра шаҳар аҳолисининг миллий таркиби[7] :

Миллат Аҳоли сони Бутун аҳоли сонидан эгаллаган улуши
чеченлар 43 018 90,17%
руслар 2578 5,40%
қўмиқлар 362 0,76%
аварлар 279 0,58%
қозоқлар 214 0,45%
табасаранлар 202 0,42%
бошқа 1015 2,13%
ишора қилмаган 40 0,08%
Жами 47 708 100,00%

Дини

Муҳаммад (с.а.в) номидаги масжид

Шаҳар марказида жойлашган – Европадаги энг катта масжид „Мусулмонлар ифтихори“ масжиди мавжуд ва ичида 30 минг кишигача, атрофида эса 70 минг кишигача мусулмон ибодат қилиши мумкин. Масжид қурилишига 2012-йилдан старт берилди. Тантанали очилиш 2019-йил 23-август куни республиканинг биринчи президенти Ахмат Ҳожи Қодировнинг туғилган кунига тўғри келди. Очилиш маросимида масжиднинг номи пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) [8][9] шарафи билан эълон қилинди.

Оммавий ахборот воситалари

  • „Зама“ („Вақт“) – Шали туман газетаси.
  • СТВ-Шали телеканали.

Транспорти

„Чечавтотранс“ давлат унитар корхонаси томонидан олтита шаҳар автобус йўналиши мавжуд. Грозний, Гудермес, Аргун, Урус-Мартан, Хасавюрт ва Махачқал’а шаҳарларига автобуслар мунтазам равишда шаҳар автовокзалидан жўнайди.

Спорти

„Вайнах“ футбол клуби мавжуд.

Шаҳар санъатда

  • Иккинчи Чечен уруши давридаги Шалидаги воқеалар Герман Садулаевнинг „Шалинский рейд“ романи мавзусига айланган.
  • Рассом А. И. Титовский 1964-йилда М. Лермонтов Кавказдалигидаги бағишлаб бир қатор суратлар сериясини яратади. Масалан, „Чечено-Ингушетия. Окраина сел. Шали“ асари улардан бири ҳисобланади[10].

Қардош шаҳар

Манбалар

  1. ↑ Генеральный план Шалинского городского поселения. Схема административно-территориальных границ Шали масштаб 1:25000 (с портала „ФГИС ТП Министерства экономического развития РФ“ (ру) (деадлинк). фгис.эcономй.гов.ру. 2016-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-феврал.)
  2. ↑ "Чеченскоэ обшество сегодня" журнал (5(21)/2008). Индарби Мутушев
  3. ↑ „Шалинское городское поселение. Генеральный план.“ (ру). www.мерияшали.ру. Қаралди: 2020-йил 4-октябр.
  4. ↑ Ибрагимов 2008.
  5. ↑ „Шали БРЕ“. 2022-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-октябр.
  6. ↑ „Атака на Аргун и Шали. Неизвестная битва чеченской войны Евгений Норин 8 июля 2018“ (ру). лифе.ру. Қаралди: 2020-йил 4-октябр.
  7. ↑ „Том 4 книга 1 "Национальный состав и владение языками, гражданство"; таблица 1 "Национальный состав населения Чечни по городским округам, муниципальным районам, городским населённым пунктам, сельским населённым пунктам с численностью населения 3000 человек и более"“. 2015-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 2-январ.
  8. ↑ „Белый мрамор, много золота и ручная роспись: всё о новой крупнейшей мечети в Европе“. Телекомпания «НТВ» (2019-йил 23-август). Қаралди: 2019-йил 23-август.
  9. ↑ „В чеченском Шали открыли крупнейшую в Европе мечеть. Ее должны были назвать в честь Рамзана Кадырова“. «Новая газета» (2019-йил 23-август). 2022-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-октябр.
  10. ↑ „Титовский А. И. Чечено-Ингушетия. Окраина сел. Шали“. 2019-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-октябр.

Адабиётлар

Ҳаволалар