Shamol

Шамол — атмосферада ҳавонинг ер сиртига нисбатан горизонтал ҳаракати. Ҳаракатнинг горизонтал ташкил этувчиси шамол сифатида тасаввур қилинади. Баъзан, горизонтал шаҳрига нисбатан анча кучсиз вертикал шамол кам бўлади. Кучли вертикал шамол айрим ҳоллардагина, масалан, конвексия кучли тараққий этган булутларда ёки тоғларда — ҳаво тоғ ён багри бўйлаб пастга ҳаракат қилгандагина вужудга келади. Шамол босим горизонтал йўналишда нотекис тарқалган пайтда атмосфералаги транинг ҳар хил бўлиши оқибатида пайдо бўлади. Шамол тезлиги ва йўналиши билан ифодаланади. Ер юзасидаги шамол тезлиги махсус асбоблар (масалан, анемометр), эркин атмосферада эса учаршар (радиозонд) ёрдамида аникланади. Шамол тезлиги м/сек, м/соат, йўналиши эса флюгер, вимпел, шамол конуси ва бошқа ёрдамида аниқланади. Шаҳарининг қайси томондан эсгани азимут билан кўрсатилади. Шамол йўналиши градус ёки румбалар билан ифодаланади. 5-8 м/сек тезликдаги шамол ўртача, 14 м/сек тезликдаги шамол эса кучли ҳисобланади; 20-25 м/сек тезликдаги шамол довул (сторм), 30 м/сек тезликдаги шамол бўрон (ураган), унинг бирданига 20 м/сек гача кескин кучайиши қасирға (шкал) дейилади. Тропик сиклонларда айрим қаттиқ шамолларнинг тезлиги 100 м/сек гача етиши мумкин. Тропосферадаи юқори кўтарилган сари шамол тезлиги кучаяди, 8-10 км баландликда 60-70 м/сек дан ҳам ортиб кетади. Ҳаво оқими турбулентлиги туфайли ҳар доим шамол тезлиги ва йўналиши ўзгариб туради. Ер юзасида баъзан бутунлай шамол бўлмай сукунат (штил) юз беради. Шамол тезлиги ва йўналиши кеча ва кундузга ҳам боклик. Кечаси шамол тезлиги ер сиртида энг кичик бўлиши, кундузи пешиндан кейинги пайтларда эса энг юқори қийматга эришиши мумкин. шаҳрининг йил мобайнидаги табиати атмосферанинг умумий сиркуляциясига ва мақаллий шароитига боғлиқ бўлади. Маҳаллий шамол ўша жойнинг маҳаллий атмосфера сиркуляциясига, жойнинг релефига ва бошқа омилларга боғлиқ[1].
Метеорологияда шамоллар уларнинг қаттиқлиги ва йўналишига (қаердан эсаётганлигига) кўра ажратилади. Енгил шамол шабода, дейилса, қаттиқлари бўрон, тўфон каби номланади. Шамоллар миқёси турлича: кичик миқёсли шамоллардан (момақалдироқ, ер қизиши туфайли) тортиб глобал даражагача (қуёш энергиясининг турли иқлим ҳудудларида турлича ютилиши сабабли). Катта миқёсли атмосфера айланишининг асосий сабаблари экватор ва қутблар орасидаги ҳарорат фарқи ва сайёра айланиши (Cориолис самараси) дир. Қирғоқ ҳудудларда денгиз ёки океан шамолга сабаб бўлса, қуруқлик ичкарисида тоғ, дара ва чўл тарафдаги ҳаволар айланишидан шамол эсиши мумкин.
Одам тамаддунида шамол мифологияни илҳомлантирган, тарихий воқеаларга таъсир этган, транспорт ва қурол диапазонини кенгайтирган ҳамда энергия манбаи бўлиб хизмат қилган ва қилмоқда. Шамол кемалар елканига ва ҳаво шарларига пуфлаб, уларни ҳаракатга келтиради. Лекин кучли шамол табиат ва хўжаликни вайрон қилувчи хавф туғдиради.
Шамол эрозия сабабларидан бири ҳамдир, у тоғ-тош манзараларини шакллантиради. Шамол қум ва тупроқни кўчиради, ёнғинлар майдонини кенгайтиради. Шамол ўсимликлар уруғларини тарқатади. Совуқ ҳавода шамол организмларни ҳалок қилиши ҳам мумкин. Шамол табиий кучлардан биридир ва табиат ҳодисаларида катта аҳамияти бор.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент. 2000.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Шамол“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Cлассифиcатион оф Wинд Спеэдс
- Wинд-спеэд чарт (Wайбаcк Мачине сайтида 3-январ 2010-йил санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |