Shamozit
Шамозит [Швейсариядаги Шамозон (Чамозон) қишлоғи номидан] — И) варақсимон силикатларнинг кичик синфига мансуб минерал, темирли хлорит. Кимёвий таркиби (Фе, А1, Мг)3[(Си, А1)4О,Ж (ОҲ)2 (Фе, Мг)3 (О, ОН)6. Таркибида 30% дан ортиқ темир оксиди бор; 2) Бертерин, септешамозит минераллари, септехлоритлар оиласига мансуб. Кимёвий таркиби (Фе2+, Фе3+, Ал, Мг)6 [(Си, А1)4ОЖ (ОҲ)8. Унда 40—45% темир оксиди бўлиб, табиий ўзгарувчан. Ҳар иккала минерал бирга учраши мумкин ва уларни бирбиридан фарклаш қийин. Моноклин сингонияда кристалланади. Структураси каолинитникига ўхшаш. Ш. оолитлар, тупроқсимон жинслар тарзида бўлади. Ранги яшилсариқ, кўк, кулрангқўнғирдан қорагача. Қаттикдиги 2,5—3, зичлиги 3—3,3г/см3. Мўрт, хира ялтирайди. Гиперген. Гилли ётқизикларда ва чўкинди темир рудаларида учрайди. Ш. сидерит, темир сулфиди, марказит ва пирит билан ассоциацияда бўлади. Нураш натижасида оксидланади ва темир гидрооксидларини ҳосил қилади. Баъзан катта тўпламлар тарзида учрайди. Темир рудаси. Ўзбекистонда Қурама тоғлари (Навгарзансойнинг касситерицулфидли руда намоёнларида) ва Шимолий Орол бўйи чўкинди темир конларида мавжуд.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |