Шампинон (Агариcус) - агарикадошлар оиласига мансуб қалпоқчали замбуруғлар туркуми; экма қўзиқоринва 60 га яқин тури маълум. жуфт спорали (А. биспорус) тури кенг тарқалган бўлиб, махсус ним қоронғи, салқин ва нам муҳитда (ҳарорат 20—25°, намлик 80— 90%) сўкчакларда етиштирилади. Шампинион қовуриб, қайнатиб (шўрва), димлаб ейилади, консерва қилинади (қаранг Қўзиқорин).