Шамшод (Бухус) — шамшоддошлар оиласига мансуб доим яшил дарахтлар ва буталар туркуми. Жанубий Шарқий ва Шарқий Осиёда, Ўрта денгиз атрофларида, Ҳиндистонда, Сокорта ва Мадагаскар о.ларида ҳамда Африкада уларнинг 40 дан ортиқ (баъзи маълумотларга қараганда 70) тури тарқалган. Ксерофил бутазорларда, барг тўкадиган, аралаш ўрмонларнинг энг пастки қисмида ўсади. Барглари эллипссимон ёки думалоқ, қалин. Гуллари майда, бир жинсли, тўпгулга йиғилган, хушбўй. Эрта кўкламда гуллайди. Четдан чангланади. Меваси уч уяли кўсакча, уруғлари қора, ялтироқ. Ш. нинг 2 та ноёб (реликт) тури: кол хида Ш. и (В. cолчиcа) Ғарб. Закавказеда ва гиркан Ш. и (Б.ҳйрcана) Талишда усади. Унинг 4 тури интродуксиялашган бўлиб, улардан яшил Ш. (В. семпервиренс) Ўзбекистонда ҳам ўстирилади. Сербарг бута ёки барглари ялтироқ дарахт. Жуда секин ўсади (300—400 ёшли дарахтининг бўйи 20 м дан ошмайди). Қаттиқ сариқ ёғочидан мусиқа асбоблари, совғалар учун турли майда ўймакорлик маҳсулотлари тайёрланади. Шаҳар шароитига чидамли. Уруғидан, кўпроқ қаламчаларидан кўпайтирилади. Манзарали ўсимлик сифатида хиёбонларда ўстирилади.