Shamshuddin bin Hasan
Саид Жалол Шамсуддин бин Ҳасан[1][2][3] (16 раби-ул-ахир ҳижрий 975-йил / милодий 1568-йилда, Ҳиндистоннинг Гужарот штатидаги Аҳмадобод шаҳрида вафот этган) ислом динининг Мустаълий исмоилий Довуди Боҳра бўлимининг йигирма бешинчи Даъи ал-Мутлақ лавозимида фаолият юритган. У Дават қилиш ҳудудлари Ямандан Ҳиндистонга кўчирилгандан кейин Ҳиндистондаги биринчи исмоилий даъи бўлган. У 24-даъи Саид Юсуф Нажмуддин ибн Сулаймондан кейин бу диний лавозимни эгаллаган.
Саид Жалал Шамсуддин Йигирма бешинчи Довуди Боҳранинг Даъи ал-Мутлақи | |
|---|---|
جلال شمس الدّين | |
|
Саид Жалол мақбараси Аҳмадобод, Ҳиндистон | |
| Унвони |
|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти |
16 Раби-ул-охир 975 /милодий 1568 |
| Дини | Ислом |
| Ота-онаси |
|
| Диний оқими |
Исмоилийлар Довуди Боҳра |
| Юриспруденсия | |
Ҳаёти
Саид Жалол бошланғич таълимни Мавлоно Қосим бин Мавлоно Ҳасандан олган. Кейин у 23 ва 24-даъилардан илм олиш учун Яманга саёҳат қилади ва Саид Ҳасан бин Нуҳдан таҳсил олади. Саид Жалол ўз шаҳри Аҳмадободга қайтиб келгач, барча издошлари йиғилиши учун иншоот қуриш мақсадида ўзининг шахсий маблағлари эвазига Саранпурдан (Аҳмадобод шаҳри чеккаси) ер сотиб олади. У қурилиш харажатларини қоплаш учун барча жамғармаларини турли корхоналардан йиғади, аммо маблағлар етарли бўлмайди, ўзининг шахсий маблағлари бу харажатларнинг фақат ярмини қоплаган. У Ҳиндистондаги ишлар учун мас’ул бўлган ва ғазнадаги маблағлардан фойдаланиш имкониятига эга эди. Шайх Мужаалнинг ўғли Маамжи тўхтаб қолган иш ҳақида билиб, лойиҳани якунлаш учун бошқариш ва молиялаштириш ишларини ўз зиммасига олгунча қурилиш ярим ойга тўхтатилади.
Саид Жалол ҳижрий 974[4] / милодий 1567-йилда Даъи ал-мутлақ бўлди. Унинг даъват даври ҳижрий 974-975/ милодий 1567-1568-йиллар оралиғида давом этган. Даъи сифатида тайинланишидан олдин у Ҳиндистондаги охирги Валий ул-Ҳинд бўлган. Саид Жалол Шамшуддин Саид Довуд ибн Ажабшоҳни ўзига ўринбосар ва ворис этиб тайинлаган ёки насс берган[5].
Мақбара

Саид Жалолнинг 4 ойлик ваколат муддати Ҳиндистон Даъилари орасида энг қисқаси ҳисобланади. 1981-йилда Саид Муҳаммад Бурҳониддин Саид Жалол қабрига мармар мақбара қурдирган. Мақбара ойналаридаги мармар нақшлари Қоҳирадаги Ақмар масжидидан нусха олиб чизилган.
Манбалар
- ↑ [1]; Тҳе Исмаъилис: Тҳеир Ҳисторй анд Доcтринес, Бй Фарҳад Дафтарй, 1992 – Ҳисторй, п.303
- ↑ [2]; Муллаҳс он тҳе Маинфраме: Ислам анд Модернитй Амонг тҳе Дауди Боҳрас, Бй Жонаҳ Бланк; п.41
- ↑ Лист оф Седнас (Wайбаcк Мачине сайтида Жулй 16, 2012, санасида архивланган)
- ↑ „Арчивед cопй“. 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 27-март.
- ↑ „Рефлеcтионс: Мажлис 3 – Ашара Мубарака 1442 Ҳ“ (эн-УС). Қаралди: 2020-йил 23-август.[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
- Дафтарй, Фарҳад, Тҳе Исмаили, Тҳеир Ҳисторй анд Доcтрине(Чаптер -Мусталиан Исмаилисм-п. 300-310)
- Латҳан, Ёунг, Религион, Леарнинг анд Сcиэнcе
- Бачарач, Жосепҳ W. Мери, Медиэвал Исламиc Cивилисатион